Фарғонада камбағалликни қисқартириш ва бандлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилдиКамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Сирожиддин Бобоқулов Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида вилоятимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳаллалардаги фаолият билан танишди.
Жумладан, Фарғона шаҳри Ёрмозор МФЙдаги "STATUS SOFT" МЧЖнинг форель балиқ етиштириш бўйича қўшимча амалга ошириши режалаштирилган лойиҳалари билан танишди.
Фарғона шаҳри Ёрмозор МФЙдаги "STATUS SOFT" МЧЖнинг форель балиқ етиштириш лойиҳасига 1 млрд. 50 млн.сўм кредит ажратилиб, маҳсулотни етиштириш учун ускуна ва жиҳозлар олиб келинди.
Айни пайтда тадбиркор 24 сотих ер майдонида ушбу турдаги балиқлар учун сунъий ҳовузларни қуриб битказмоқда. Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушса йилига 150 тонна балиқ етиштириш мўлжалланмоқда.
Яна бир муҳим жиҳати, ҳовуз устига 50 квтли қуёш панелларининг ўрнатилганлиги ташриф буюрувчиларнинг этиборини тортди.
Каналга аъзо бўлишни унутманг!