Shakirov Elyor - HR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Kanal faoliyati va xizmat ko’rsatish yo’nalishi
✅Ta’limga oid yangiliklar
✅Mehnat munosabatlari to’g’risida ma’lumotlar berib borish
✅ HR-Inson resurslarini boshqarish

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


#KADROVIK

Кимларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас?


Интизомий жазодан хеч ким мутлоқ ҳимояланган эмас, айрим ходимларга интизомий жазо беришнинг  шарти бор!

"Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ

1️⃣ касаба уюшмаси органи (масалан, мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси) таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
2️⃣ ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари орган (масалан, цех касаба уюшма қўмитаси)ларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
3️⃣ ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига (масалан, мактаб касаба уюшма қўмитаси раисига) — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари) розилигисиз иш берувчи томонидан интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

Мабодо, иш берувчи юқоридаги тоифага кирувчи ходимларга касаба уюшмаси тегишли органи розилигини олмасдан интизомий жазо қўлласа, у ноқонуний ҳисобланади.

https://t.me/elyorshakirov


Ob-havo
Bugun, 18 yanvar
❄️ +5°...+2°, Qor

Hozir: 🌫 +4°, ↘️ 3.1 m/s

Tong: ☁️ +4°
Kun: ☁️ +4°
Oqshom: ☁️ +3°
Namlik: 89%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3.3 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


OMMALASHTIRISH UCHUN QUYIDAGI ISHLAR QILINISHI KERAK

Avvalo oʻqituvchi tomonidan metodik qoʻllanma yoki metodik tavsiya oʻylab topiladi. (yoziladi) Soʻng, ushbu metodik qoʻllanma yoki metodik tavsiya maktabning tegishli fan metodbirlashmasida koʻrib chiqiladi. Metodbirlashmaning tavsiyasi bilan maktabning pedagogik kengashida koʻriladi va ijobiy xulosa berilgan taqdirda (maktab miqyosida ommalashtirilsin deb qaror qabul qilingan taqdirda) ommalashtirish. uz platformasiga joylanadi.

Platformaga 1-martdan joylash boshlanadi. Demak, oʻqituvchilar hozirda metodik qoʻllanma yoki metodik tavsiyani tezroqda yozib tugatishlari va metodbirlashmada, pedagogik kengashda qaror qabul qilinishi kerak. Ma’lumot uchun ish tajribalarni ommalashtirishga favqulodda navbatdan tashqari metodbirlashma yigʻlishi va pedagogik kengash oʻtkazilishi mumkin.

Demak, eng asosiysi metodik qoʻllanma yoki metodik tavsiya yozish kerak. Uning tuzilishi quyidagicha boʻladi:
Muqova (titul), Sarlavha, Annotatsiya, Tarkib (muallif, masʼul muharrir, taqrizchilar nomma nom kiritilishi kerak), Mundarija, Kirish, Asosiy qism, Xulosa, Ilovalar (qoʻshimcha materiallar, diagrammalar, jadvallar, chizmalar, testlar, xaritalar – agar bor boʻlsa.)

Metodik qoʻllanma yoki metodik tavsiyaga qoʻyiladigan barcha talablar bilan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2024-yil 7 -fevraldagi 32-sonli buyrugʻida ko‘rib, tanishishingiz mumkin.

https://t.me/elyorshakirov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🛠 Хитойда технология фани дарслари.

Болалар роботлар ясашмоқда.

https://t.me/elyorshakirov


Magistraturaga kirishda sertifikat talab qilinmaydi

Nogironligi boʻlgan shaxslarga magistraturaga kirishda imtiyoz mavjud bo'lib, davlat oliy taʼlim muassasalarining magistratura mutaxassisliklariga hamda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosliklariga oʻqishga qabul qilishda koʻrish, eshitish va nutqida nuqsoni boʻlgan shaxslar tomonidan xorijiy tilni bilish boʻyicha milliy yoki unga tenglashtirilgan xalqaro sertifikatni taqdim etish talab etilmaydi.

Eslatma: Bu barcha toifadagi nogironligi boʻlgan shaxslar uchun emas. Aynan shu qoidaga koʻra imtiyoz koʻrish, eshitish va nutqida nuqsoni boʻlgan shaxslarga taqdim etiladi.

Asos: Prezidentimizning 20.10.2022-yildagi PQ-407-son qarori 4-bandida nazarda tutilgan.






Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

https://t.me/elyorshakirov


СОАТБАЙ ҲАҚ ОЛАДИГАН ЎҚИТУВЧИГА УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ(МИ)

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 3515-сонли “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори келтирилган изоҳнинг 8-бандига асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарда тутилган.

📌 Яъни, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга бўлсалар, уларга ҳам устама умумий тартибда тўланаверади.
https://t.me/elyorshakirov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.


taqiq.pdf
2.7Mb
⚠️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.


Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
https://t.me/elyorshakirov


Forward from: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#seminar

Avval xabar qilinganidek, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi delegatsiyasi aʼzolari umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari va oʻquv dasturlarini takomillashtirish boʻyicha Buyuk Britaniyaning Kembrij shahrida tashkil etilgan oʻquv-seminarlarida ishtirok etib qaytishdi.

⭕️ Ayni vaqtda ushbu treninglar mazmun-mohiyatini yurtimizdagi soha mutaxassislariga yetkazish maqsadida oʻquv-seminarlari boʻlib oʻtmoqda.

Unda mutaxassislar:

oʻquv dasturida uzviylik va muvofiqlikni taʼminlash;
➖ oʻquv maqsadlarini belgilashda aniqlik va moslashuvchanlik;
➖ oʻquv maqsadlarining rivojlanib borishini toʻgʻri shakllantirish;
➖ fanlararo integratsiya;
➖ oʻquv dasturlarini takomillashtirishda mahalliy ehtiyoj, anʼanalar hamda xalqaro standartlarni tahlil qilish kabi oʻquv sessiyalarida ishtirok etishmoqda.


👉 Joriy yilning 15-yanvar kuniga qadar davom etishi rejalashtirilgan ushbu oʻquvlar oʻquv dasturlarini takomillashtirish boʻyicha Kembrij tashkiloti bilan olib borilayotgan keng hamkorlik ishlarining uzviy qismi hisoblanadi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin




❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.
https://t.me/elyorshakirov


ВМҚ-904-сон_Бизнес_олий_мактаби.pdf
2.3Mb
❗️Ҳукумат қарорига кўра:

Эндиликда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тингловчиларининг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқишнинг бутун даври учун сақлаб қолинади.

Ушбу тартиб давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ходимларига татбиқ этилади.

Қарорга кўра, Олий мактабнинг магистратурасига қабул 2 босқичда амалга оширилади:
➖ номзодлар билан суҳбат;
➖ тест синовлари (фанлар рўйхати қабул комиссияси томонидан белгиланди).

Шунингдек, инглиз тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга номзодларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

https://t.me/elyorshakirov


Эртага, 4 январь — барча учун иш куни

Президент қарорига кўра, эртага, шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан 2 январь куни қўшимча дам олишди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎥 Nomi: Kavkaz asirasi
📹 Sifati: HD 720p
📆 Yili: 1967
🎞 Janri: Sarguzasht, komediya
🌐 Davlati: SSSR
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

20 last posts shown.