ГИЖДУВОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНМОҚДААССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ЭЛТУЗ КАНАЛИ!Сизга мурожаат қилишимизга сабаб – Бухоро вилояти Гиждувон туманида содир бўлаётган адолатсизлик, порахўрлик ва мансабдорларнинг бемалол халқни эзиб, давлат маблағларини ўзлаштираётганидир.
Гиждувон туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси бугун ҳоким ва унинг қўғирчоқларининг шахсий корхонасига айланган.
Бошқарма бошлиғи М. Умаров – ҳоким Ш. Ашуров паноҳида бемалол ҳаракат қилмоқда. У ободонлаштиришга ажратилган маблағларни ноқонуний йўллар билан талон-тарож қилмоқда, ходимларга босим ўтказиб, уларга зулм қилмоқда.
Қонунга итоат қилган одам ишсиз қолмоқда.
Ноқонуний йўл тутганлар эса бойиб кетяпти.
Ҳақиқий ҳолат қуйидагича:
Ободонлаштириш бошқармаси "ўзимизники" деб аталадиган шахсий корхонага айланган.
Маҳаллий бюджет маблағлари ободонлаштириш баҳонасида талон-тарож қилинмоқда.
Ҳақиқатни айтган ходимлар босим ва таҳдид остида ишдан бўшатилмоқда.
"Штат қисқариши" баҳонасида ходимларни асабийлаштириб, ишдан кетишга мажбурлашмоқда.
Кадрлар бўлими эса шунчаки "Раҳбар ҳал қилади" деган гап билан ходимларни эшикдан ҳайдаб юбормоқда.
Энг ачинарлиси, тегишли идоралар бу адолатсизликни очиқдан-очиқ кўриб туриб жим қараб турибди.
Бу ерда на адолат бор, на ҳалоллик, на қонун.
Ҳурматли Элтуз жамоаси, сизлардан бу масалани оммага олиб чиқиб, коррупция ва адолатсизликнинг ошкор бўлишига ёрдам беришингизни сўраймиз. Халқ ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши керак.
Ҳақиқат барибир ғалаба қилади.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube