Rassom Tuz дан навбатдаги хақиқат.
Ўзбекистон ичида бир шарпа оралаб юрибди. Бу - диний терроризм шарпаси. Ёшу-қари, ўқувчи ва ўқитувчи, мулозим ва ҳарбий, олим ва журналистлар диний террор, шариатчилик ва утопик халифачилик қуриш каби юқумли касалликка дучор бўлган.
Нашриёт ва нашрлар ичида мини ИШИД колониялари шакллантирилган. Ҳар қандай оилавий тадбир, аза ёки тўй диний пропагандист ва такфирчилар минбарига айлантирилган. Жамият қадам ба қадам зомби бўлиш учун ботқоққа чўкмоқда.
Минглаб сайт, ТГ каналлари, ютуб ва тиктокда радикал-экстремист муллалар халқ онгини фалаж қилиш учун 24/7 форматда ишлаб ётибди. Хотинлар ҳуқуқини йўқ қилиш, 9 ёшли қизларга уйланиш истаги ва дунёвий илмларга нафрат - бу оломонни ботқоққа ботираётган куч.
Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатини бой-бадавлат қилган секуляр давлатчилик тизими ва демократия Ўзбекистонда жорий бўлсин дейдиган одамлар деярли йўқ.
Лекин қон ва пўртиллашлар ичида қолган Яқин Шарқ ҳамда Афғонистон қолипидаги диний фашизм форматини ёқлаб ёқа йиртаётган зомбилар сурувининг сўнги кўринмаяпди.
Ўзбекистон кучишлатар тизимлари халқни исломий террорга даъват қилаётган 1838 нафар Ўзбекистон ватандошининг рўйхатини тузди. Булар уйида ўтирганлари, қамоққа олинганлари ҳисоб эмас.
Диний экстремизм хатари баъзилар айтгани каби ўйлаб топилгани йўқ. Бу жиддий ва миллатни ҳалок қиладиган хатар.
Ўзбекистонда дин давлатдан, мактаб ўқитиш тизими эса масжид ва муллалар таъсиридан мутлақ ажратилиши керак.
https://t.me/dilnur79