Андижоннинг Избосканида боғча мудираси ташаббуси билан (Мудиранинг исми шарифи, боғча рақами, унга шерик бўлган боғчапа маълумотлари, мудиранинг мутаассиб давлат корчалони бўлган эри хақидаги маълумотлар, хуллас ҳаммаси менга аниқ, аммо ҳозир бу хақда ёза олмайман), норасийда қизалоқларни ва уларнинг оталарини йиғиб олиб ўтказилган “Жаннатдаги тож” репетициясини хақида ёзган эдим.
“Тафаккур қилинг” водий телеграмм каналида ўша видео улашилгач “тееепппадагилар” назарига тушган. Зудлик билан боғча мудираси ишдан олиниб суриштирув-текширув ўтказилган. Мудиранинг телефонидан тақиқланган диний материаллар чиққан. Унинг турмуш ўртоғи профилактика қилинганида, укишим Давлат хизматлари маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаши аниқланган. Давлатнинг шундоқ мансабида бўлатуриб, укишим ҳам ўтакетган фанатиклиги фактлари билан аниқланган.
Андижон вилояти Таълим бошқармаси бошлиғи жиддий выговор олган.
Эр-хотин тезкор равишда ишдан олинган ва менга маълум бўлишича терговолди суриштирувлар олиб борилмоқда.
Ҳали кечга яқин Дания осмонидан пиррр этиб учиб ўтиб кетган чумчуқларнинг чуғурлашидан битта хабарни тушуниб қолдим. Боғчадаги ушбу диний маросим теппаларда катта резонанс бериб юборган ва ҳозирда Таълим ва мактабгача таълим тизими жиддий назоратдан ўтказилиши бўйича “прогон” кетган.
Республика бўйлаб бу фожиали иллатга қарши жиддий назорат ўрнатилади ва норасийда болажонларни бу иллат ва зиллат босган шариатчи сўтакларнинг чангалидан қутқариб қолишади деб умид билдириб қоламан!
https://t.me/dilnur79