#қишлоқдаги_ҳангомалар
Дания қонунларига мувофиқ ҳар бир шахс 17 ёшга тўлганда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин. Фақат 18 ёшга тўлганда автони мустақил бошқаради, унгача ота-онаси ҳамроҳлигида рульга ўтирса бўлади.
Фермамизда 17 яшар йигитча ишлайди. Айни пайтда ҳам ўқийди. Бувиси оламдан ўтгани сабабли 10 кунга таътил олиб кетувди. Ишга қайтиши билан анча гаплашдик. Ўзиям нақд 1 ҳафта бувисининг маъракаларини ўтказишибди.
Ортган вақтида бўш ўтирмасдан ишлаб жамғарган пулига машина сотиб олганини хурсанд бўлиб гапириб берди. 2018 йилда ишлаб чиқарилган фольксвагенни 13 000 еврога харид қилибди.
У мағрур бўлиб “Камил, 15 ёшимдан ўзим ишлаб пул топяпман ва айрим болаларга ўхшаб ота-онамдан пул сўраб юрмайман. Мана орттирганимга ўзим учун машина совға қилдим, правамга 2000 еврони ҳам ўзим тўладим” дейди.
Хақиқатда Данияда қишлоқ ёшлари интилувчан, ишчан, 15-16 ёшдан бошлаб иқтисодий мустақил бўлишга ҳаракат қиладиган, аксар ҳолларда 20-21 ёшга борганда ўз бизнесига эга бўладиган эканлигига гувоҳ бўляпман.
Қишлоқ ҳаётидаги оилавий муносабатлар ҳам жойида. Одатда қишлоқ хўжалигидаги бизнес оилавий амалга оширилади. Ота-оналар фарзандларидан узоқлашмайди. Ёнма-ён яшайдилар. Фарзандлар қариган ота-оналарига ғамхўр. Нима бало бўлсаям йирик шаҳарларда бўп ётибди.
Менга шунинг учун ҳам Европада қишлоқ ҳаёти маъқул. Одамлари самимий. Қадриятлари ҳеч ҳам чириб кетмаган.
P.S.Ўртоқлар, қишлоқдаги ҳангомалар рукнида бирор нарса ёзсам, бу ерларни мақтаб ўзимизга таққослашдан асло йироқман. Шунчаки кузатиб гувоҳ бўлганим баъзи воқеъликларни ёзиб тураман холос))
https://t.me/dilnur79