"CHORGUMBAZ" 🕌 KANALiii"'"


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Косон туманидаги "ЧОРГУМБАЗ"жоме масжидининг ижтимоий тармоқдаги расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЛАЪНАТЛАШДАН САҚЛАНАЙЛИК!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
6-қисм


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЁШЛИК УМР БАҲОРИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
Рўзадор одам эсидан чиқариб бирор нарса еб-ичиб қўйса рўзаси очиладими? 📚моминнинг_қалқони
Poll
  •   Ҳа, очилади
  •   Йўқ, очилмайди
  •   Рўзаси очилади, каффарот рўзасини тутиб беради
4870 votes


Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини ювса бўладими?
Poll
  •   Тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди
  •   Тиш пастасини ишлатиш мумкин
  •   Тиш пастасини ишлатиш ҳаром
4237 votes


БАХТ ФОРМУЛАСИ

Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас" (Тоҳа сураси, 123 оят).

2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур" (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


☝️Росулуллоҳﷺ нинг унутилаётган суннат амаллари

• Мисвок ишлатиш
• Уйқудан тургандан сўнг қўллар билан кўзни ишқалаб уйқуни кетказиш
• Бир жойга киришдан олдин 3 маротаба изн сўраш
• Ёш болаларга салом бериш
• Таомдан айб изламаслик
• Ғуслни таҳорат билан бошлаш
• Витр намози
• Кунлик 12 ракат суннат намозларини адо этиш
• Хушбўйланиш
• Тунда идишларнинг устини ёпиш
• Баъзи вақтларда ялангоёқ юриш
• Гуноҳ ишдан кейин 2 ракат тавба намози ўқиш
• Муаззиннинг ортидан азонни қайтариш
• Сувни ўтириб, ҳамда 3 га бўлиб ичиш
• Азондан кейинги дуо
• Мусулмоннинг юзига табассум қилиш
• Зуҳо намози
• Уйқудан олдин Ихлос, Фалақ, Нас сураларини ўқиш

©️бинту содиқ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
куча куйда инсонлар орасида маданият хурмат билан юрилади .......


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС

Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


​​БОҚИБ ОЛИНГАН БОЛА НОМАҲРАММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Фарзанд боқиб олса, бола катта бўлганда номаҳрам бўлар экан. Шу фикр тўғрими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар боқиб олинадиган бола икки ёшдан ўтмаган бўлса эмизиш орқали маҳрам қилиш мумкин. Каттароқ бўлса номаҳрам бўлади. Етим боқиб олиш жуда катта савобли амал. Лекин маҳрам-номаҳрамлик тарафларига ҳам эътибор қаратиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Муҳаммад ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Абу Абдуллоҳ Бухорийдан қарздор бир киши бор эди. Хабар келдики, у Омилга келибди. Биз ўшанда Фарбарда эдик. Шунда биз Абу Абдуллоҳга: Омилга бориб қарзингизни талаб қилиб олсангиз бўлар эди, дедик. Шунда Бухорий: йўқ уни қўрқитиб юборамиз, дедилар. Сўнгра қарздор киши биз турган Фарбарга келди деб эшитдик. Ундан чиқиб Хоразимга кетди. Биз Бухорийга: Омилнинг волийси Абу Салама Кушонийга айтинг, Хоразимга мактуб юборсин, қарзингизни олиб бериши учун, дедик. Агар мен уларга мактуб ёзсам, кейин улар ҳам мендан умидвор бўлиб қолади, мен ҳеч қачон динимни дунё учун сотмайман, дедилар. Ҳар қанча уринсак ҳам у кишини кўндира олмадик. Охири ўзимиз у кишига билдирмай султонга айтдик. У Хоразимга хат ёзди. Абу Абдуллоҳ бундан хабар топгач, чуда қаттиқ сиқилди ва: сизлар менга ўзимдан кўра шафқатлироқ бўлаолмайсизлар, дедилар ва мактуб ёзиб, биз юбортирган мактубни бекор қилишни сўрадилар. Шундан кейин Хоразимдаги баъзи биродарларига хат ёзиб, қарздор кишига ҳеч қандай ёмонлик қилмасликка, аксинча яхши муомалада бўлишликларини тайинладилар. Кейин қарздор киши Омилга қайтиб келди. Марвнинг чекка бир ноҳиясига боришни қасд қилди. У ерда тижоратчиларнинг йиғини бўлди. Султонга Имом Бухорий қарзини олиш учун қарздорнинг олдига боряпти деган хабар юборилди. Шунда султон қарздорга қаттиқ тегмоқчи бўлди. Аммо, Абу Абдуллоҳ буни истамадилар. Қарздор билан ҳар йили ўн дирҳамдан қарзини қайтаришга келишиб олишди. Қарзининг ҳаммаси йигирма беш минг дирҳам эди. Шу маблағдан бир дирҳами ҳам қайтмади.

"Шамоил Бухорий" китобидан.


https://t.me/chorgumbazjomesi


#Ҳадис

ЙА AРҲАМАР РОҲИМИЙН

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн»
«Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси», деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.

https://t.me/chorgumbazjomesi


#Ҳадис

📜 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Нажотга эга бўлатуриб ҳалок бўлганга ажабланаман", дедилар. "Нима у?" дейилди. "Истиғфор", дедилар.

"Уюнил ахбор" асаридан.

▫️Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар (Абу Довуд ривояти)

20 last posts shown.