أبو الفقيه


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام.
- «Илм - ҳаётдир, нурдир.
Илмсизлик - ўлимдир, зулматдир».

Админ: @Abulfaqiyhhbot
Ҳамкорлик: @tijoriyreklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Yorqinjon domla 🤎

“Qalb” haqida.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон — Иордания: таълим соҳасидаги ҳамкорлик

@hanafiyfakulteti


✍️Менга Жаннат ҳақида гапириб беринг,
ғариб кўнглим қувонсин...
💔


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
فكلما ازداد علما ازداد خوفا

– «Қанча илминг кўпайса, шунча хавфинг кўпаяди!»

@byAbulfaqiyh_hanafiy


Pinterest ^_^




Forward from: أبو الفقيه
🤍

الفقير أصدق العشاق لأنه لايجد مايقدمه من الأغراءات سوى قلبه .

Камбағал, ошиқларнинг энг содиқидир, чунки у қалбидан бошқа ҳеч нарса тополмайди.


✍️Буюк муҳаббатлар, ғариб кўнгилларда яшайди...




العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام.

✍️«Илм - ҳаётдир, нурдир. Илмсизлик - ўлимдир, зулматдир».

🪶Ибнул Қоййим


🪶@byAbulfaqiyh_hanafiy


🤲 Аёлларнинг намоз ўқиши эркаклардан фарқ қайсилар?!


❗️САВОЛ: Аёлларнинг намоз ўқиши эркаклардан фарқ қилар экан. Шу фарқларни айтиб ўтсангиз?

✉️ ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар китобларида эркак ва аёлларнинг намозлари ўртасида фарқ борлиги баён қилинган. Қуйида аёлларга хос бўлган намоздаги ҳолатларни санаб ўтамиз:
📌 “Аллоҳу акбар” деб намозга кириш пайтида аёллар қўлларини елка баробари миқдорича кўтаради;
📌 Қўл боғлашда аёллар икки қўлларини кўкраклари устига қўядилар;
📌 Рукуъ пайтида қўл бармоқлари ёйилмайди балки, жипс ҳолда бўлади; Икки тирсаклари билан қимтиниб, уларни биқинларига теккизиб туради, тиззалари бироз букилади, эркакларга ўхшаб беллари билан бошлари тўғри бўлмайди, балки рукуъ деса бўладиган даражада эгиладилар;
📌 Саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб сажда қиладилар;
📌Ўтириш пайтида яъни қаъдада аёллар икки оёқларини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради;
📌Саждада аёллар билакларини ерга теккизиб, қимтиниб турадилар;
📌Бирор намозни овоз чиқариб ўқимайди. (манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндийя” китоблари)
Уламоларимиз ушбу фарқларга кўплаб ривоятларни далил сифатида келтирганлар. Жумладан:

Язийд ибн Абу Ҳабиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга теккизинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Али розияллоҳу анҳу: “Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деганлар (Имом Ибн Аби Шайба ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот шундай дедилар: “Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, (Ибн Адий “Комил” китобида ва Байҳақий “Сунан” китобида ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


@byAbulfaqiyh_Hanafiy




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Онлайн_савол-жавоб


Аёллардан келадиган оқ суюқлик (выделение) нажосатми яъни, таҳоратни бузувчи ҳисобланадими?


Мансуржон қори.


Каналимизда бизни кузатиб боринг: 👇

@Hanafiy_fiqhi_Mansurjon

📹youtube.


Аёлларда келадиган оқлик таҳоратни бузадими?

Ассалому алайкум! Менда доимо оқлик келади, ҳар сафар таҳоратни янгилашим керакми? Даволандим, шунда ҳам оқлик келяпти. Имкон қадар беш вақт намоз ўқишга ҳаракат қиламан, баъзида таҳорат олиб, намоз бошлаганимда оқлик келади, шунда таҳорат синадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Аёллар томонидан кўп сўраладиган саволлардан бири ўзларидан келадиган ажралма ҳақидадир. Бу фуқаҳолар назидида «фарж рутубати» деб аталади. У покми ёки нажасми? У таҳоратни кетказадими, йўқми?
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи наздиларида бу ажралмалар покдир. «Ал жавҳаротун-наййира»да: «Фарж рутубати Абу Ҳанифанинг наздида бошқа бадан рутубатлари каби покдир», дейилган (1:38). Қолаверса, у теккан либос нажас бўлмайди. Чунки у бадандан ажраладиган тер ва бошқа шу каби рутубатларидан бўлиб, либосни нажас қилмайди.
«Роддул муҳтор»да: «Фарж рутубати покдир», дейилган (1:3489).
Ажралма шаффоф, тиниқ бўлса, ҳар хил ранглардан холи бўлса, пок ҳисобланади. Бошқа нарса аралашиб, ранги ўзгарса, нажас бўлишига иттифоқ қилинган. Муҳаққиқларнинг ҳотами Ибн Обидийн ўзининг «Дурррул-мухтор»га ёзган «Ҳошия»сида шундай деган: «Агар фарж рутубати билан бирга қон бўлмаса, мазий аралашмаган, эркак ёки аёлнинг манийси аралашмаган бўлса, пок бўлади».
Энди таҳоратни кетказишига келсак, имом Абу Ҳанифанинг наздида ҳеч нарса аралашмаган бўлса, пок ҳисобланади, демак, у зотнинг наздида таҳоратни кетказмайди. Бу ҳақда «Зиёул-маънавий шарҳу Муқаддиматил-Ғазнавий»да: «Агар аёл фаржига йўқ бўлиб кетгунича пахта қўйган бўлса, кейин уни олганида пахта ҳўл бўлса» деб, ҳўл бўлиши шарт қилинган, чунки ҳўл бўлиб чиқмаса, таҳорати бузилган бўлмайди» (1:112).
Мана шу баъзиларнинг айтган тафсилотидир.
Аллома Мустафо Зарқо роҳимаҳуллоҳ шунга кўра фатво берган бўлиб, бу масалалар фатволарининг 95-саҳифасида келган. У киши айтади: «Бу мавзу ҳақида кўп сўралдим. Эркак ва аёл сўровчиларга: «Оддий ҳолатларда аёл кишидан чиқадиган бу ёпишқоқ суюқлик шаръан покдир, нажас ҳисобланмайди ва фақиҳлар қарор қилганларидек, у аёлнинг таҳоратини бузмайди», деб оғзаки тушунтирар эдим. Сўровчилар ичида бу жавобга ҳайрон бўладиганлари ҳам бор. Чунки улар бунинг аксини тасаввур қиладилар. Улар мендан таъкидлаб сўрашади, мен ҳам уларга таъкидлаб айтаманки, бу масалада барча нарса осонлаштириш, кенглик яратиш ва танглик ҳамда машаққатни даф қилишдир».
Ўтган солиҳларнинг хулосаси шуки, имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида ажралмалар пок бўлиб, агар соф бўлса, фатводаги суянилган қавлга кўра, таҳоратни бузмайди.
Бошқа фақиҳлар ҳам шундай дейишган. «Мавсуъатул-фиқҳийя»да (32:85) шундай дейилган: «Жумҳур фуқаҳолар фаржнинг ичидан чиққан рутубатни нажас дейишган, чунки у ички рутубатдир. Аммо ташқи рутубат фаржнинг зоҳири ҳисобланади, у ер ғусл ва истинжода ювиш вожиб бўлган жой бўлиб, покдир. Абу Ҳанифа ва ҳанбалий мазҳаби уламолари эса фаржнинг рутубатини мутлақо пок дейишган».

"Анваарул уламаа" номидаги ҳанафийлар маркази фатвоси

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун:
savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq


✍️Давлат келмади қўлга, боролмадим мадинам..
Росулимни бир бора кўролмадим мадинам..
Ишлаб топганим етмас, мадинага боришга, оиламдан ҳеч ортмас ўша юртга боришга..
Равзаларда ўтириб Қуръон тиловат қилсам, Росулимнинг қабрига бошим қўйииб ухласам..
Боргим келар олдингга шаҳри азим мадинам, йиғи келар кўзимга имконсизман мадинам..
сенга мазза мадинам, Росулим бағрингда, мендек ожизнинг эса фақатгина қалбида...
💔

@byAbulfaqiyh_hanafiy


✍️мен солиҳларни яхши кўраман, лекин ўзим улардан эмасман, уларнинг шафоатига эришаман деб умид қиламан...
Аллоҳим қиёматда улар билан бирга қил!

© Abül fakih hanafiy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✍️Гар солиҳлардан бўла олмасанг!
Баски, улар билан бирга бўл.
Гар бунга ҳам қодир бўлмасанг, муҳаббатинг ила қалбан уларга яқин бўл..)




✍️Илмингиз зиёда бўлаётганининг аломати...

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий


🔔 @byAbulfaqiyh_hanafiy


🔖ЯНГИ СУҲБАТ!


❤️ Ҳайз ва нифос масалалари (5-дарс)

📝Ушбу мавзуъда қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:

📌- Намоз вақтининг охирида ҳайз кўрган аёлнинг ҳукми қандай бўлади? Вақтнинг охирида поклансачи?

📌- Ўн кундан камида қони тўхтаган аёл қачон эрига ҳалол бўлади?

📌- Таҳорациз тиловат саждасини қилиш, Қуръон мусҳафини ушлаш жоизми?

📌- Ҳоиза аёллар масжидга кириши жоизми? Масжид деганда нима назарда тутилади?

📌- Ҳозирги бемазҳабларнинг иттифоққа хилоф баъзи фатволари

📌- Дин шиорларини ҳимоя қилишнинг ўрни

📌- Ҳоиза аёлнинг Қуръон ўқиши жоизми? Ўқитувчи ёки талаба бўлсачи?

📌- Тинимсиз қон келиб турадиган одамнинг таҳорати қандай бўлади?



الشيخ صلاح محمد أبو الحاج
🤎

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс | 5-дарс

@byAbulfaqiyh_hanafiy

20 last posts shown.