HANAFIY FIQHI — الفقه الحنفي


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Расмий саҳифамизда бугунги кунимизда фиқҳнинг аҳамияти ҳамда, Ҳанафийларнинг мўътабар китоблари асосида фиқҳий масалалар ва тингловчилар билан онлайн савол-жавоблар қўйиб борилади.
Шиоримиз:
Аҳли суннанинг Ҳанафий мазҳаби асосида соф динимизни ўрганиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Тез кунда ҳанафий фиқҳи масалаларидан онлайн

«НИКОҲ ВА ТАЛОҚ»...

Мавзулари:

📚 НИКОҲ КИТОБИ:

📌 Никоҳнинг рукни ва шартлари;
📌 Никоҳи ҳаром бўлганлар;
📌 Валийлик;
📌 Никоҳда тенглик;
📌 Маҳр масаласи;
📌 Мутъа ва вақтинчалик никоҳ;
📌 Кўп хотинлик масаласи;
📌 Фосид икоҳ;
📌 Эр-хотинга қози никоҳни бузиш ихтиёрини бериши;
📌 Разоат китоби.

📚ТАЛОҚ КИТОБИ:

📌 Ражъйи талоқ;
📌 Ийло қилиш;
📌 Хўлуъ қилиш;
📌 Идда санаш;
📌 Насабни собит қилиш;
📌 Нафақалар боби;
📌 Бола тарбияси;


💳💶__ Ойлик тўлов асосида


Тўлиқ маълумот учун:👇

@MANSURJONHANAFIY

Маълумот учун аёлларга:

@fiqhayollar_Mx

2k 1 15 3 15

​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

❓1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


ЁШ БОЛАНИНГ АЗОНИ
#азон #намоз

❓1533-CАВОЛ: Уйда намоз ўқисак, балоғатга етмаган ўғлим азон айтади. Шу азон билан фарз намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўғлингиз айтган азон билан фарз намозларни адо қилсангиз бўлади. Чунки балоғатга етмаган, аммо ақли расо, яхши-ёмонни ажратадиган болалар айтган азон билан фарз намозларни ўқиш жоиз (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Лекин балоғатга етган киши азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Булутли кунда шаввол ойининг ҳилолини кўришда иккита ҳур киши ёки бир эркак ва икки аёл бўлиши лозим қурбон ҳайити каби. (Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"

Булутли кунда шаввол ойининг ҳилолини кўришда иккита ҳур киши ёки бир эркак ва икки аёл бўлиши лозим қурбон ҳайити каби.

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Осмон очиқ булутли бўлмаган кунда ҳилол ойини кўрганлар бутун бошли бир маҳалла бўлиши ёки эллик киши бўлиши керак бўлади. (Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»

"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Осмон очиқ булутли бўлмаган кунда ҳилол ойини кўрганлар бутун бошли бир маҳалла бўлиши ёки эллик киши бўлиши керак бўлади.

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Булутли кунда рамазон ойини ҳилолини кўришда битта одил кишининг гувоҳлиги агарчи қул бўлса ҳам, аёл ёки тухмат билан жазоланган киши бўлса ҳам қабул қилинади. Агар ўттиз кун рамазон рўзасини тутиб, ҳилол ойини кўрмасалар рўзани очишлари(ҳайит қилишлари)да уламоларда иҳтилоф бор. Аммо, икки одил кишининг гувоҳлиги билан кўрилганда бундан мустасно. (Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"

Булутли кунда рамазон ойини ҳилолини кўришда битта одил кишининг гувоҳлиги агарчи қул бўлса ҳам, аёл ёки тухмат билан жазоланган киши бўлса ҳам қабул қилинади. Агар ўттиз кун рамазон рўзасини тутиб, ҳилол ойини кўрмасалар рўзани очишлари(ҳайит қилишлари)да уламоларда иҳтилоф бор. Аммо, икки одил кишининг гувоҳлиги билан кўрилганда бундан мустасно.

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


​​ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

❓1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Бир киши ёлғиз ўзи рамазон ҳилолини кўрди, ўзи кўрганлиги учун қози гувоҳлигини қабул қилмай рад этди. Агар рад этгандан кейин рўзасини очворса, тутмаса, зимасига қазоси лозим бўлади холос, каффороти эмас. (Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»

"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Бир киши ёлғиз ўзи рамазон ҳилолини кўрди, ўзи кўрганлиги учун қози гувоҳлигини қабул қилмай рад этди. Агар рад этгандан кейин рўзасини очворса, тутмаса, зимасига қазоси лозим бўлади холос, каффороти эмас.

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»

"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Рамазон рўзасини шак куни тутишлик макруҳ бўлади. Илло ўзининг вирди ўша кунга мувофиқ келиб қолса бундан мустасно яъни, макруҳ бўлмайди. (Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»


"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"

Рамазон рўзасини шак куни тутишлик макруҳ бўлади. Илло ўзининг вирди ўша кунга мувофиқ келиб қолса бундан мустасно яъни, макруҳ бўлмайди.

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«РЎЗА КИТОБИ»



"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Рамазон ва шаъбон ойи ўттиз кечасида ҳилолни излаш мустаҳаб бўлади. Агар кўрилмаса рўза ҳам, фитр (ҳайити), рўзани очиш ҳам йўқ.(Мр.3)


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туҳфатул_мулук


«РЎЗА КИТОБИ»

"Ҳилол ойини кўриш ҳақидаги фасл"


Рамазон ва шаъбон ойи ўттиз кечасида ҳилолни излаш мустаҳаб бўлади. Агар кўрилмаса рўза ҳам, фитр (ҳайити), рўзани очиш ҳам йўқ.


Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


​​САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

❓1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ
#жаноза #намоз

❓1516-CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.


#Туҳфатул_мулук

«ЗАКОТ КИТОБИ»


"Рўзага ният қилиш ҳақида"


Мутлоқ назр рўзалари, каффорот рўзалари, рамазоннинг қазоси ва шунга ўхшаган рўзалар кундуздан ният қилиш билан дуруст бўлмайди.
(Мр.3)

Мансуржон қори.

"HANAFIY FIQHI" kanali orqali bizni kuzating.


🔗 Ulashing:
Telegram.  | youtube. | Instаgram.

20 last posts shown.