Bugun Uchqo‘rg‘onda


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар
Админ билан боғланиш учун
+998770291188
@rasulbek1188

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дўпписи ярашган ўзбегим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Фаҳр

👏🏻Магаданлик рус қўшиқчи-блогер Алиса Супронова ўзбек миллий либосда “Улуғимсан Ватаним”қўшиғини куйлаб, кўплаб ўзбек мухлисларининг олқишига сазовор бўлди! Унинг нафақат аъло ижроси, балки юракдан ҳис этиб куйлаши кўпчиликни ҳайратга солди.

P/s. Миллий куй ва маданиятимизга бўлган бундай ҳурмат ва эътибор эса, албатта, олқишга сазовор!😍


4 - Март Учқўрғон туман вақти билан Рамазон тақвими, сахарлик ва ифторлик вақти ⏱
------------------------------------------
☀️ Сахарлик: 05:24 ⏰
------------------------------------------
🌙 Ифторлик: 18:08 ⏰
------------------------------------------

🌤 Саҳарлик, оғиз ёпиш дуоси.

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал. мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

🌙 Ифторлик, оғиз очиш дуоси.

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ақидахонимдан ажойиб ижро

@bugunuchqorgon


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Зулфия" номли Давлат мукофоти учун танловнинг Учқўрғон тумани босқичида АҚИДАХОН ОЛИМЖАНОВА ижодидан лавҳалар

Ўшандаёқ сезгандик, биз унга ишонгандик

https://www.instagram.com/reel/DGveMi7tQtw/?igsh=amJoemc0b2x6MWgz


Учқўрғонлик Ақида Олимжонова “Зулфия” номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди!

Учқўрғон яна бир иқтидорли фарзанди билан фахрланади! Меҳнати ва истеъдоди билан юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлган Ақида Олимжонова Ўзбекистоннинг нуфузли мукофотларидан бири – “Зулфия” номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди.

Бу мукофот илм-фан, маданият, санъат ва жамоатчилик фаолиятида фаол бўлган, истеъдоди ва меҳнати билан алоҳида ажралиб турган қизларимизга берилади. Ақида Олимжонова ҳам шулар қаторида ўз ютуқлари билан юртимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Бу мукофот нафақат унинг шахсий заҳматларига берилган муносиб баҳодир, балки Учқўрғон ёшлари учун катта илҳом манбаидир!

Ақида Олимжоновани юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз! Унинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

#Учқўрғон #Зулфиямукофоти #АқидаОлимжонова #Ифтихор


Forward from: Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


Forward from: Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Namangan axboroti |TOMORQA-DAROMAD MANBAI

UCHQO’RG’ON TUMANI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Финал тўлиқ жанг

🥇Олтин медал!

-80 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Фазлиддин Эркинбоев қозоғистонлик Эрассил Жакпековни қийинчиликсиз
мағлубиятга учратди. 5:0.

5k 0 22 1 29

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Учқўрғон фарзанди – халқаро чемпион! 🏆🥇

22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган 76-“Strandja” халқаро бокс турнирида Ватанимиз терма жамоаси ёрқин ғалабаларни қўлга киритди. Ўзбек боксчилари мусобақани 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлаб, жаҳон миқёсида ўз маҳоратларини яна бир бор намоён этдилар.

Айни шу чемпионлар орасида Учқўрғон тумани фарзанди Фазлиддин Эркинбоев ҳам борлиги барчамиз учун ғурур ва ифтихордир! У -80 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларини мағлубиятга учратди ва чемпионликка эришди.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Учқўрғон бозоридаги стоянкалар ишлаяптими? Нархлари қанча?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Учқўрғон туманида миллий либослар челенжи!

Миллий қадриятларимизни асраш ва тарғиб қилиш мақсадида Учқўрғон туманида миллий либослар челенжи танлови эълон қилинди!

✨ Танловда иштирок этинг ва ўзингизнинг бетакрор миллий образингиз билан бошқаларни ҳайратга солинг!

🎁 Ғолибга – iPhone Pro Max!

✅ Танловда қатнашиш учун:
📌 Миллий либосдаги сурат ёки видеоларингизни https://t.me/yoshlar_murojat_taklif
манзилига юборинг.
📌 Постингизда #MilliylibosChallenge хештегини қўлланг.
📌 Энг яхши образлар танлов ғолиби деб эълон қилинади!

Қатнашиш муддати: 21.03.2025 га қадар!

Яқинларингизни ҳам таклиф қилинг ва миллий анъаналаримизни биргаликда тарғиб қилайлик!

INSTAGRAM.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Томорқадан фойдаланиш

Ёрқин ҳаёт маҳалласида яшовчи Рустамжон Ахроров хонадони


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#арҳив

Узоқ йиллар халқ хизматида бўлган устозлар Азизахон Усманова ҳамда Хурсанойхон Инамжановаларни 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” куни муносабити билан ижодий жамоамиз номидан табриклаб қайтдик.


Байрамингиз муборак!

Сиз ҳам онажонингизни табриклашни хохласангиз +998939990235 га боғланишингиз мумкин. Сифатли видео, расмлар олиб берилади


❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇


Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор…

Ўтган йили ҳам 3 мартда қор ёғган экан….

Сўраган эдингиз...

Учқўрғонда баҳорги қор..

5k 0 28 5 24

3 - Март Учқўрғон туман вақти билан Рамазон тақвими, сахарлик ва ифторлик вақти ⏱
------------------------------------------
☀️ Сахарлик: 05:26 ⏰
------------------------------------------
🌙 Ифторлик: 18:07 ⏰
------------------------------------------

🌤 Саҳарлик, оғиз ёпиш дуоси.

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал. мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

🌙 Ифторлик, оғиз очиш дуоси.

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.


Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг

https://www.instagram.com/bugunuchqorgon1?igsh=dmUweHV1dWtqNzl2&utm_source=qr

20 last posts shown.