Зарба босқичида адолатга икки "зарба"
OVOZ лойиҳасининг Зарба босқичида икки устознинг хатти-ҳаракатлари томошабинлар томонидан қаттиқ танқидлар ёмғирига учрамоқда.
Биринчиси Севара Назархоннинг ўз жияни ҳисобланмиш Юлдуз Назархоновани ярим финал босқичига танлагани. Шахсан мен учун мана шу иштирокчидан кўра Ҳадича Имомназарова ва Ришат Токтибаевлар талантлироқ эди. Бироқ Севара Назархон ўз жиянини кучли деб ҳисоблади. Бу халқаро лойиҳа ва бундай жойда санъаткор ўзини ҳам, мамлакатини ҳам репутациясини рискка қўймаслиги лозим. Агар ўтказилса кейинги йилги мавсумларда Севара Назархонга боришда иштирокчилар иккиланишлари эҳтимоли катта. Албатта Назархон буни ўйлаётганга ўхшамаяпти. Ушбу лойиҳа Назархон репутациясига катта доғ тушириши мумкин.
Иккинчи ҳолат Озодбек Назарбековда бўлди. Ўзининг куёвини синглиси саналмиш Мадленни 7 иштирокчидан ярим финал учун борувчи 3 иштирокчи қаторига киритди ва босқич ғолиби эканлигини эълон қилди.
Бекорга Меҳнат кодекси 121-моддаси нормалари қабул қилинмаган:
Нега бундай нормалар киритилади? Чунки иштирокчи қобилиятлими ёки йўқ, агар у қарор қабул қилувчига қариндош бўлса, бу қарор шубҳа остига олинаверади. Маданият вазиридан бунақа қадамни кутмагандим. Севара Назархондан ҳам.
👉@bahodirahmedoff👈

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.