Умумтаълим муассасаларида 2025 йил учун харажатлар сметасини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар:
1. Синф комплектларини тасдиқлаш
(муддат: 13 декабргача);
Синф комплектларини 10 декабр ҳолатига қайтадан тасдиқлаб, молия органларига тасдиқлаш учун юборилади
(эски титул қайтарилмайди, янги титул тасдиқланганидан сўнг эскиси автомат архив ҳолатига ўтади)Бюджет интизомига риоя қилган ҳолда синфларни комплектлаш ҳамда кам комплектли синфлар ва якка тартибдаги ўқувчиларни дастурга тўғри киритиш керак
2. Тарификация рўйҳатлари шакллантириш бўйича маълумотларни дастурга киритиш
(муддат: 16 декабргача);
Янги тасдиқланган синф комлектларида ўзгариш бўлган
синфларни сеткаси архив ҳолатига тушади ва шу синфлар бўйича дарс соатлари қайтадан шакллантирилади.
Синф раҳбарлиги, директор жамғармадан ҳар ойлик устама, информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақлар
эрп дастури орқали шакллантирилади.
3. Тарификация рўйҳатларини тасдиқлаш
(муддат: 18 декабргача);
4. Штатлар жадвалини тасдиқлаб, вазирликка электрон дастур орқали юбориш
(муддат: 20 декабргача);
Штатлар жадвалини белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб, тасдиқлаш
(Бунда, кам комплектли синфларни битта синф деб инобатга олиш керак)5. Харажатлар сметасини тасдиқлаб, вазирликка юбориш
(муддат: 23 декабргача)Белгиланган муддатларда ишларни ташкил этишингиз сўралади!Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov