"Ҳисор" давлат қўриқхонаси флора ва фауна дунёси туғрисида маълумот бериб борамиз.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


Табиатни ўрганинг, табиатни севинг, табиат билан яқин бўлинг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғелон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига Сибирь тоғ эчкилари табиат қўйнида юрганлиги муҳрланди. Сибирь тоғ эчкилари одатда ўзларига хавфсиз ва ўзларига етарлича озуқа бор жойларга баланд чуқиларида юрадилар.
#Cибирь тоғ Эчкиси
#Сибирский (горный) козел
#Capra sibirica
👉 https://t.me/behruzbegaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ФОТОҚОПҚОНДА ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ ГУРУҲ БЎЛИБ ЮРГАНЛИГИ ТАСВИРГА ОЛИНДИ
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Департаментининг "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлими ҳудудида ўрнатилган фото-видеоқопқон объективига Туркистон Силовсини гуруҳ бўлиб юрганлиги тасвирга олинди.
Туркистон Силовсини ТМХИ "Қизил рўйхати" ва Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган камёб тур ҳисобланади.
#Lynx lynx ssp. isabellinus
#Туркестанская рысь
#Туркистон Силовсини.
https://t.me/behruzbegaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирилиги тасарруфидаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Департаментининг "Ҳисор" давлат қўриқхонасида совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида ҳамда аномал паст даражадаги ҳаво ҳарорати турғун сақланиб, қалин қор қоплами ҳосил бўлган ушбу кунларда, ҳудудда яшовчи ёввойи ҳайвонларни қўшимча озуқа билан таъминлаш учун биотехник тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай аномал совуқ об-ҳаво шароитида ёввоий ҳайвонларнинг яшаш шароитларини енгиллаштириш ва ноқулай об-ҳаво шароитидан уларнинг беталофат чиқишларини таъминлаш мақсадида қўшимча озиқлантириш нуқталарига қўриқлаш ходимлари томонидан жамғарилган дағал хашаклар ҳамда беғараз ҳомийлик ёрдами билан берилган туз, ем маҳсулотлари қўйиб борилмоқда.
https://t.me/behruzbegaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қор қоплон (Илвирс)
#Снежный барс (ирбис)
#Panthera uncia
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Танхоздарё бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқонларга қор қоплони мухрланди. Ҳозириги кунда Қор қоплони – Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ноёб тур ҳисобланади. Шунингдек, СITES - йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатига киритилган. https://t.me/behruzbegaliev
Каналга уланиш учун ☝️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қор қоплон (Илвирс)
#Снежный барс (ирбис)
#Panthera uncia
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Танхоздарё бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқонларга қор қоплони мухрланди. Ҳозириги кунда Қор қоплони – Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ноёб тур ҳисобланади. Шунингдек, СITES - йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатига киритилган. https://t.me/behruzbegaliev
Каналга уланиш учун ☝️


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) вакиллари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари "Ҳисор" давлат қўриқхонасининг Танхоздарё бўлимига ташриф буюрдилар. Ҳудудга ташриф давомида IUCN вакиллари ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшма лойиҳа ва тадбирлар, ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларида қўриқлаш ходимлари билан урашув ва суҳбатлар ўтказиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш борасида ўзаро фикр алмашдилар..


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғелон бўлимида қиш фасли манзараси.
https://t.me/behruzbegaliev
Каналга уланиш учун ☝️


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) вакиллари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари иштирокида "Ҳисор" давлат қўриқхонасида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда IUCN билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшма лойиҳа ва тадбирлар, ҳамкорликни йўлга қўйиш, МЭТҲдаги экологик ва трансчегаравий масалаларни ҳал қилиш бўйича келишувларга эришилди. Семинарда IUCN вакиллари билан табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш соҳасидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.


Тянь-Шань қўнғир айиғи (лотинча: Ursus arctos isabellinus) - камайиб бораётган, ноёб алоҳида кенжа тур бўлиб, Помир, Тянь-Шань ва Ҳимолай тоғларида яшайди. Уларни асосий фарқловчи хусусияти олд панжалардаги узун ёрқин тирноқлари бўлади. Кўпайиши қишда уяда содир бўлади, одатда 1-2 тагача болалайди ва ўртача 30 йил умр кўради. "Ҳисор" давлат қўриқхонасида қўнғир айиқлар ўртача 223 тани ташкил этади. Улар март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтлари фаол, қишда инларига беркинади ва ўша ерда қишлайди. Уларни муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, амалдаги белгиланган Низомда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини ҳисоблаш учун тўловлар миқдорига кўра, Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаган фуқаролар ва юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 1000 коэффициентда зарар қўлланилади. https://t.me/behruzbegaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилоятидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасида муҳофазага олинган, овлаш таъқиқланган Тянь-Шан қўнғир айиғи қўриқлаш ходимлари томонидан ҳудудларга қўйилган фотовидеоқопқон объективига тушди.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Танхоздарё бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига Сибирь тоғ эчкиси табиат қўйнида юрганлиги муҳрланди. Сибирь тоғ эчкилари одатда ўзларига хавфсиз ва ўзларига етарлича озуқа бор жойларга баланд чуқиларида юрадилар.
#Cибирь тоғ эчкиси
#Сибирский (горный) козел
#Capra sibirica
👉 https://t.me/behruzbegaliev



13 last posts shown.