Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) вакиллари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари иштирокида "Ҳисор" давлат қўриқхонасида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда IUCN билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшма лойиҳа ва тадбирлар, ҳамкорликни йўлга қўйиш, МЭТҲдаги экологик ва трансчегаравий масалаларни ҳал қилиш бўйича келишувларга эришилди. Семинарда IUCN вакиллари билан табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш соҳасидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.