Тянь-Шань қўнғир айиғи (лотинча: Ursus arctos isabellinus) - камайиб бораётган, ноёб алоҳида кенжа тур бўлиб, Помир, Тянь-Шань ва Ҳимолай тоғларида яшайди. Уларни асосий фарқловчи хусусияти олд панжалардаги узун ёрқин тирноқлари бўлади. Кўпайиши қишда уяда содир бўлади, одатда 1-2 тагача болалайди ва ўртача 30 йил умр кўради. "Ҳисор" давлат қўриқхонасида қўнғир айиқлар ўртача 223 тани ташкил этади. Улар март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтлари фаол, қишда инларига беркинади ва ўша ерда қишлайди. Уларни муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, амалдаги белгиланган Низомда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини ҳисоблаш учун тўловлар миқдорига кўра, Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаган фуқаролар ва юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 1000 коэффициентда зарар қўлланилади. https://t.me/behruzbegaliev