" Аълам" жоме масжиди.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


O‘MI Andijon viloyati Oltinkol tumani "A‘lam"jome masjidi imom-hatibi Bohodirjon domla kanali.

https://www.facebook.com/profile.php?id=100045863821599

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз

❓1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
#намоз

❓1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#уламоларга_эҳтиром #иқтибос

"Уламолардан илм олмаган, улар билан узоқ вақт бирга бўлмаган ва уларнинг одобларини ўрганмаган киши қандай қилиб уламоларнинг қийматини билиши мумкин?! Бундай кимсаларнинг тили ва "қалами" уламоларга узатилишидан ва муносабатида ихтилоф одобига риоя қилмаслигидан ажабланмаса ҳам бўлади!".

©️Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА
#Ҳаж_умра

❓1492-CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#кун_ояти

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّىٰ تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ ۚ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ.

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.
(Оли Имрон сураси, 92-оят).

Тафсир: Имом Бухорий ривоят қиладиларки, Ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургин-да, тушган фойдани садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


🌹Бугун , Шанба
  04- Январь,             2025 йил
  04- Ражаб, 1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ИККИ ҲАРАМДА ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

❓1503-CАВОЛ: Икки ҳарамда Шомга азон айтилгандан кейин такбиргача 10-15 дақиқа кутилар экан. Шу вақтда тавофнинг икки ракат намозини ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда шом намозини тезлаштиришга тарғиблар келгани учун ундан аввал нафл намоз ўқиш макруҳ дейилади. Чунки нафл ўқиш шомни кечиктиришга сабаб бўлади. Аммо икки ҳарам каби азон билан такбир орасида маълум вақт белгиланган жойларда азон ва такбир орасида таҳиятул-масжид ва тавоф намози каби нафл намозларни ўқиб олиш мумкин. Қолаверса, фақиҳлар шомнинг азон ва такбири орасида қисқа икки ракат намоз ўқийдиган муддат кутиш макруҳликка олиб келмайди, дейишган (“Фатҳул Қодийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Тақлид #иқтибос

Имом Саффорийний Ал-Ҳанбалий (ҳижрий 1188 йилда вафот этган) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"يجب تقليد أحد أئمة الإسلام الأربع في هذه الأزمنة والصقوع، ومن نهى عن ذلك: فمبتدع، بل متزندق"
"Ҳозирги замон ва маконда Ислом оламидаги тўртта имомлардан бирига тақлид қилиш вожибдир. Ким бундан қайтарса, у ё бидъатчи ёки зиндиқдир".

Мулоҳаза: Тўртта имомдан мурод: Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Ушбу имомларнинг барчалари Расули акрам алайҳиссаломнинг суннатларига тўлиқ эргашишган.

✍🏻 Абдулатиф Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

❓1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ѐки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Имом Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур» ни зиёда қилган».

https://t.me/bahodirjon_domla_86


#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

https://t.me/bahodirjon_domla_86


Жума фазилатли кун

🔖Авс ибн Авс Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.


🌹Бугун , Жума
  03- Январь,             2025 йил
  03- Ражаб, 1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?

20 last posts shown.