" Аълам" жоме масжиди.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


O‘MI Andijon viloyati Oltinkol tumani "A‘lam"jome masjidi imom-hatibi Bohodirjon domla kanali.

https://www.facebook.com/profile.php?id=100045863821599

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


« Намоз вақтлари»
"Аълам" жоме масжиди

03 - Январдан
07 - Январгача

Бомдод          06 : 17  -  06 : 50
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 20  -  15 : 30
Шом                17 : 05  -  17 : 05
Хуфтон           18 : 40  -  18 : 55


https://t.me/bahodirjon_domla_86


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз

❓1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
"Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан!" (Исро сураси, 37-оят).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Muslim.


https://t.me/bahodirjon_domla_86


#кун_ояти

وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا.

"Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас".
(Нисо сураси, 124-оят).

Тафсир: Яхши амалларнинг мукофотини беришда эркагу аёлдан баробар иймон шарт қилиниб қўйилади. Иймон бўлмаса, бўлмайди. Иймони бўлиб туриб, яхши амалларни қилган ҳар бир эркагу аёл, ким бўлишидан қатъий назар, жаннатга кирадилар. Уларга бу дунёда қилган амалларининг мукофотини қилча ҳам қолдирилмай берилади.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


🌹Бугун , Пайшанба
  02- Январь,             2025 йил
  02- Ражаб, 1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
«Мазҳабга эмас, салафларга эргашиш керак»ми?

Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билишган.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз

❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».

Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


#кун_ояти

وَجَزَاهُمْ بِمَا صَبَرُوا جَنَّةً وَحَرِيرًا.

"Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади".
(Инсон сураси, 12-оят).

Тафсир: Бу оятда Аллоҳ таоло аброр бандалар васфига яна бир янги васф – сабрни қўшмоқда. Ҳақиқатан, инсондаги сабр барча фазилатларнинг онасидир. Ер юзидаги жамики яхшиликларнинг манбаидир. Инсон ўз сабри туфайли ҳавойи нафсидан ғолиб келади. Эътиқодига, иймонига зарарли хоҳишларни жиловлайди. Чунки мўминнинг ҳидоятда собитқадам бўлиши учун энг аввало унга сабр керак!

https://t.me/bahodirjon_domla_86


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

https://t.me/bahodirjon_domla_86


🌹Бугун , Чоршанба
  01- Январь,             2025 йил
  01- Ражаб, 1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/bahodirjon_domla_86


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

https://t.me/bahodirjon_domla_86

20 last posts shown.