Forward from: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
❗️2-ФАКТ: Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?
Давлат органида танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси тузилади.
Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказилаётган давлат органининг кадрлар бўлинмаси танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
⁉️ Танлов комиссиялари ваколатлари:
▪️номзодларнинг вакант лавозим малака талабларига мослиги бўйича хулоса бериб, танловларнинг тест босқичига ўтган номзодларни белгилайди;
▪️вакант лавозим хусусиятидан келиб чиқиб, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгилаши мумкин;
▪️танловларнинг суҳбат босқичини интервью ёки тақдимот каби усуллар асосида ўтказади;
▪️суҳбат натижаси бўйича ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси номзодларни баҳолайди;
▪️суҳбат натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодни танлов ғолиби деб топади.
Каналга уланиш — t.me/argos_uz