Forward from: Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Олтинкўл туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.
Дастлаб, масъуллар туманнинг "Далварзин" маҳалласидаги Гулчилик марказига бориб, олиб борилаётган қурилиш ишлари, қуёш панеллар ўрнатиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишишди.
Сўнгра, "Садда" маҳалласидаги чарм пояфзал ишлаб чиқариш ва "Уйғур" маҳалласидаги мебель ишлаб чиқариш саноат зоналарига борилиб, ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларининг масканлари, уларнинг фаолияти, ҳудуднинг инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари билан танишилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш ишларини жадаллаштириш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook