Алимардон домла | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌 Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти Зангиота тумани Абдужалилбоб жоме масжиди имом-хатиби Алимардон домла Эрназаровнинг расмий телеграм саҳифаси
Телеграм: t.me/alimardon_domla
Инстаграм: instagram.com/alimardon_domla

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ватанни севиш, ватанпарварлик, юртга муҳаббат ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадриятдир. Ана шу қадриятимиз тантана қилинадиган сана
14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Ватан қадрини бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сония унинг тупроғини кўзларимизга тўтиё айлаб, таъзим бажо келтиришимиз барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. Ҳикматда “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилган.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимиз ва посбонларимизни соғ-саломат қилсин!
Байрам муборак бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

Зангиота тумани Абдужалилбоб жомеъ масжиди имом-хатиби
Алимардон домла ЭРНАЗАРОВ


@alimardon_domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Огоҳлик!

@alimardon_domla - Обуна бўлинг!


Forward from: Sodiqov Nurdovlet
Ражаб ойи – фазилатли ой.

Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари ушбу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис у “ражаб” деб аталган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг” (Моида сураси, 2-оят).
Уламолар ушбу оятдаги “ҳаром ой”дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, деганлар.  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни “Ҳажжатул вадо”да ўқиб, мусулмонларга муборак ойларнинг ҳурмати тўғрисида сўзлаб берганлар.
Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона”, (Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дер эдилар” (Имом Байҳақий ривояти).
Демак, ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади.
Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан:
-  Нуҳ алайҳиссалом тўфон бошланганда ражаб ойининг биринчи куни кемага минганлар;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
- Исро ва Меърож воқеаси ҳам машҳур қавлга кўра ражаб ойида содир бўлган.
Ражаб ойи динимизда улуғланган ойлардан бўлгани учун унда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳаракат қилинади. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саид ибн Жубайрдан ражаб ойида шу ойнинг рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмасалар керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса, мунтазам оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишарди.
Мужийба Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: “Унинг (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?”, дебди. “Сени нима ўзгартирди, олдин чиройли кўринишда эдинг?”, дебдилар. “Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим”, дебди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима учун ўзингни азобга солдинг?”, дебдилар-да, сўнгра: “Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут”, дебдилар. “Бир оз қўшинг, менинг етарли қувватим бор”, дебди. У зот: “Икки кундан рўза тут”, дебдилар. “Бир оз зиёда қилинг”, дебди. У зот: “Уч кундан рўза тут”, дебдилар. “Бир оз зиёда қилинг”, дебди. У зот: “Ҳаром (ой)ларида (яьни ражаб ойида хам )рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил”, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатибдилар” (Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривояти).
Ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган.

Абдужалилбоб жоме масжид имом-хатиби Устоз Алимардон домла Эрназаров
Каналга уланиш:⬇️

@alimardon_domla


Forward from: Fitrat.uz
Ота-она билан муомаладаги 35 одоб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невараларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳаққига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгига олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.

Ота-она – ер устидаги хазинаки, ер остига кўчишга яқин қолган. Аллоҳим, уларнинг умрини соғлиқ ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Роббим!


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Fitrat.uz
Ҳаётда асқотадиган 50та зарур қоида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.

2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.

3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.

4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.

5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.

6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.

7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.

8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.

9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.

10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.

11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.

12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.

13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.

14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.

15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.

16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.

17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.

18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.

19. Бирон нарсага ишонинг.

20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.

21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.

22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.

23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.

24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.

25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.

26. Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.

27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.

28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.

29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.

30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.

31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.

32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.

33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.

34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.

35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.

36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.

37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.

38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.

39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.

40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.

41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.

42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.

43. Камтар бўлинг.

44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.

45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.

46. Қўрқувдан воз кечинг.

47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.

48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.

49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.

50. Ёлғизлик онларидан завқланишни ўрганинг.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Жумъа маърузаси - 13.12.2024

Устоз Алимардон домла Эрназаров

@alimardon_domla


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Одамларнинг кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"


Манба: https://t.me/shmirziyoyev/25077

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарғаш…

Устоз Алимардон домла Эрназаров

🕌 Зангиота тумани “Абдужалилбоб” жомъе масжиди имом хатиби

@alimardon_domla


Кўпроқ инсонларга етиб бориши учун улашиб қўйинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Avtoulovda harakatlanayotgan birodarlarimizga eslatma!

💚 Zangiota tumani Abdujalilbob jome masjidi imom xatibi - Ustoz Alimardon domla Ernazarov


➡️ @alimardon_domla


Forward from: "Муфтий Бобохоновлар" фонди
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хотиралар

• Фозил қори Ёсин ўғли устози Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳақларида

👉 t.me/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Oq qildim” kalimasining ma’nosi nima?

💚 Zangiota tumani Abdujalilbob jome masjidi imom xatibi - Ustoz Alimardon domla Ernazarov

@alimardon_domla - ulashing, obuna bo’ling!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Har bir ota-ona farzandiga ushbu boylikni berishi shart!

💚 Zangiota tumani Abdujalilbob jome masjidi imom xatibi - Ustoz Alimardon domla Ernazarov

@alimardon_domla - ulashing, obuna bo’ling!


Forward from: ...
Ҳадисда: «Жума Жумагача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади», - дейилган.

Жума куннинг хайр-у баракоти сизга бўлсин!

@FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Erkaklarning vazifasi


Ustoz Alimardon domla Ernazarov

@alimardon_domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Islomda ilmning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi № 22

💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

20 last posts shown.