Fotiha.Uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Диний саволлар учун:
https://savollar.islom.uz/
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​ТЎЛОВИ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН ҲАЛИ БИТМАГАН УЙДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот #уй #тўлов

CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ
“Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) Тилла ва кумуш 2) Тижорат маҳсулотлари (яъни тижорат учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотлар) 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби).
Сиз уйларни оилангиз билан яшаш учун олдим дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ
“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” ("Жавҳаратун наййира" китоби).
Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш мақсадидаги уй тайёр бўлиб, калитини қўлга олгунга қадар унинг қийматидан закот бермайсиз. Уй сизга ўтгандан кейин закот молига қўшилади. Бундай уй учун тўлаган пулдан ҳам закот бермайсиз. Уни сиздан олган томон закот беради. Чунки сизлар қилган савдо шариатда “Истисноъ (ясаб бериш, қуриб бериш) савдоси” дейилади. Истисноъ савдосида маҳсулот буюртмачига топширилгунга қадар буюртмачининг эмас, ишлаб чиқарувчининг мулки бўлади. Бу савдо ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар берилган. Жумладан “Фиқҳул буюъ” китобида шундай дейилган:
و المصنوع قبل التسلیم ملك للصانع،
الثمن المدفوع مقدما عند إبرام العقد مملوك للصانع، یجوز له الانتفاع و الاسترباح به، و تجب علیه الزکاة فیه
“Ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачига топширилгунига қадар бажарувчининг мулки ҳисобланади.
Савдо битими тузилган вақтда маҳсулот учун берилган маблағ иш бажарувчининг мулкига ўтади. У бу пуллардан фойдаланиши мумкин ва мазкур пуллардан закот бериш унинг зиммасига лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Mehribon Murshid…

T.me/FotihaUz


Буюк саҳобий йиғисининг сабаби

Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега?
Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди.
Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар.
Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди.
Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар.
Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз.
Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Farzandning ismi taqdiriga va sog’lig’iga…?

@FotihaUz


Соат

Ота вафотидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазиб, деди: бу соат 200 йил олдин ясалган соат, бизга бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги соатчига олиб бориб сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга олиб кел,- деди.
Фарзанд отаси буюрган жойга бориб келди сўнгра дўкончининг: "соатинг эски экан, беш доллар бераман" деганини айтди.
Ота: энди буни қадимий нарсалар-антикварлар сотиладиган жойга олиб бориб жавобини олиб кел деди. У жойга ҳам бориб келган фарзанд, отасига соатнинг нархи беш минг долларга етганини айтди. Сўнгра ота ўғлига соатни музейга олиб боришини ва уни сотмоқчи эканини айтишини тайинлади. Музейга бориб келган ўғил отасига: "музейдагилар соат мутахасисини опкелиб текширишди сўнгра шу бир дона эски соатга миллион доллор беришларини айтишди",- деди.
Шунда ота ўғлига қарата: Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, тўғри танланган жой сенинг қийматингни тўғри белгилайди, аввал ўз ўрнингни тўғри белгила, кейин сенинг қадр-қийматингни билмасалар дарғазаб бўлиб юрмагин. Қадрингга етадиганлар сенинг қийматингни билганлардир, харгиз ўзингга мос бўлмаган жойда қолма.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/FotihaUz


ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза

CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.

Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Shayx hazratlarining kelishlari…

T.me/FotihaUz


"Ishlarim ko'p vaqt uyga borganimda Fotimaning yuziga qarashim bilan butun dardlarimni unutaman".

Ali roziyallohu anhu

T.me/FotihaUz


#ХОТИРА #ТАРҚАТИНГ

Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган эдилар.

Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қарши олган бўлардилар...

☝️Шайх ҳазратлари инсон ўз туғилган кунида нима қилиши кераклиги ҳақида жуда керакли гапларни айтиб кетган эканлар.

Ибрат учун барча группаларга тарқатиб, хабардор қилинг.

🇺🇿
👉
https://t.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Nomahran ayollarga imomlik qilish?

@FotihaUz


БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

T.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Shayx Hazratlari qoldirgan XAZINA

T.me/FotihaUz


ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.


🔗 Улашинг: @FotihaUz


Қалбингиз ором топишини истайсизми?

Агар сиз руҳан эзилаётган бўлсангиз, қалбингиз ором олишини истасангиз Раъд сурасининг 28-оятини ўқинг!

الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)”.

@FotihaUz


ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.


T.me/FotihaUz


ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Mujtahid talaba Hazratni xotirlab…

T.me/FotihaUz


ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)

яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).

Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.

Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.

T.me/FotihaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Vas vasaga yo’liqgan inson nima…?


@FotihaUz


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!🌙

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!
Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

🤲 Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази уламолари


@FotihaUz

20 last posts shown.