Advokat Qosimov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot
Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Маъмурий хуқуқбузарлик юзасидан жарималарни тўлашда эьтиболироқ бўлинг!

📌 Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 332*1-моддасига кўра Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

✅ МЖТКнинг юқоридаги моддасидан қўриш мумкинки, жарима тўлашда чегирманинг ўтиш муддати жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўта бошлайди.

‼️ Лекин юқоридаги расмда кўриш мумкинки, жарима тўлашда чегирманинг ўтиш муддати жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб автоматик тарзда ўта бошлаяпти.

МЖТКда жарима қўллаш хақидаги қарор УЧ кун ичида хуқуқбузарга юборилиши белгиланган.
Агар қарор чиқарилган кундан бошлаб учинчи куни хуқуқбузарга юборилган бўлса, юқоридаги расмдаги холатда чегирманинг муддати қонунга хилоф равишда қисқарган бўлади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


#Саволимбор

Мурожатчимиздан келган савол:

Ассалому алайкум, мен вояга етмаган фарзандим учун алиментга ариза бермоқчиман.Эрим бошқа вилоятда яшайди, мен ва фарзандим бошқа вилоятда яшаймиз.Шунда мен аризани эримнинг яшаш жойидаги судга беришим керакми?


📌📌 Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг "БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 4-сон қарорига кўра:

✅ Вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.

Демак сиз бу вазиятда ўзингиз яшаётган жойдаги судга тақдим қилишингиз ҳам мумкин.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


GENERALISSIMUS каналининг ёзишича, ЖК нинг 184-моддаси (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) жазоларини оғирлаштириш бўйича ўзгартириш киритилмоқда экан.

Ҳозир шундай пайтки, бюджет тақчиллиги кучайганлиги учун ҳамма бюджетни тўлдириш ҳаракатида. Айрим ҳолларда солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя қилган солиқ тўловчилар ҳам битта солиқчининг ҳулосаси билан жавобгарликка тортилиб кетмоқда.

Солиқ қўмитасига солиқ қонунчилигининг қўлланилиши бўйича сўров киритилса, улар ҳар қандай йўл билан, ҳаттоки қонунчиликни нотўғри қўллаб бўлсада, солиқ тўланиши керак деган маънода жавоб хати беради.

Масалан, яқинда битта сўровимизга қўмита раиси биринчи ўринбосари М.Мирзаевнинг имзоси билан берилган жавоб хатида 2023 йил 1 мартда кучга кирган қонунни 2022 йил сентябрдаги ҳолатга қўллаб жавоб хати берилди. Хат ижрочисига телефон қилиб эътирозимни айтсам, қўлингдан келганини қил, деган маънода жавоб олдим.

Бошқа бир иш бўйича солиқ имтиёзи қайси вақтгача амал қилишини аниқлаштириш бўйича сўровимизга Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизов томонидан берилган жавоб хатини ўқиб, сўровга аниқ нима деб жавоб берилганлигини тушуниб бўлмади.

Солиқчиларнинг ўзлари солиқ қонунчилигини қўллаш бўйича аниқ жавоб бера олмаётган бир пайтда жавобгарликни кучайтириш фақат тадбиркорларнинг зиёнига ишлайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Йиғимлар адолатли бўлиши керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январь кунги 52-сонли қарори билан ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМ нинг 120 баравари (илгари 30 баравари бўлган), ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун 210 баравари (илгари 90 баравари бўлган) миқдорида утилизация йиғими белгиланди.

Ушбу қарор адолатлилиги борасида бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Чунки Конституциямизнинг 63-моддасига кўра солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

“Чиқиндилар тўғрисида” ги Қонуннинг 23-1-моддасига кўра экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Йиғим адолатли бўлиши учун электромобил хизматини қилиб бўлиб, чиқиндига айлангандан кейин унинг қандай зарарли таъсири борлиги ва шу таъсирдан экологияни ҳимоя қилиш учун ҳақиқатан ҳам 45 миллиондан 78 миллион сўмгача маблағ кетиши асослантирлиши керак.


Масалан, шахсан ўзим электромобилни утилизация қилиш учун шунча маблағ кетишига ишонмайман.

Шу ўринда яна бир савол туғилади. Хўп, утилизация йиғимини жорий қилишдан мақсад, электромобиллар чиқиндига айлангандан кейин юзага келадиган зарарли таъсирдан ҳимоя қилиш бўлса, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган ёки улар олиб кирадиган электромобиллар чиқиндига айлангандан кейин уларни зарарли таъсири бўлмайдими?!

Агар зарарли таъсир пайдо бўлиши уни олиб кираётган шахсга боғлиқ бўлмаса, бу йиғимни кимгадир қўллаб қимгадир имтиёз бериш адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


⚡️ ФПКнинг 254-моддасида суд зарур деб топган холларда ва қонунда назарда тутилган холларда даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкинлиги белгиланган.

Бундай холда давлат божи масаласи қандай бўлади:


📌 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги 37-сон қарорига кўра:

✅ Суд қонунда белгиланган ҳолларда арз қилинган талаблар доирасидан четга чиққанида ҳам давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади.

‼️ Агар суд томонидан иш кўрилиши жараёнида даъво баҳоси кўпайтирилган бўлса, бунда давлат божи даъвонинг кўпайтирилган суммасидан келиб чиққан холда хисобланади ва суд қарорида белгиланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Суд сиз билмайдиган тилда чиқарган хужжатларни , сиз биладиган тилга таржима қилиб беришга мажбур!

📚 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 11-моддасига кўра:

✳️ Ишда иштирок этувчи ва суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахс ишдаги суд ҳужжатлари берилишини сўраб ёзма ариза билан мурожаат этган тақдирда, унга суд ҳужжатлари унинг она тилига ёки у биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.

‼️ Демак , агар сиз суд хужжати чиқарилган тилни билмасангиз, бу хужжатни сиз биладиган тилга таржима қилиб беришларини сўраб судга ариза киритишингиз мумкин экан.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Маъмурий органнинг жарима қўллаш хақидаги қарори юзасидан давлат ижрочиси маъмурий органнинг қарори чиқарилган кундан бошлаб 3 ойдан кейин ижро иши қўзғатишга хақли эмас.Агар ижро иши қўзғатилса, бу қарор юзасидан жаримани тўламаслигингиз мумкин!

‼️ Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунига кўра:

✅ Ишларни маъмурий тартибда кўриш ваколатига эга органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорлари қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога топширилиши мумкин.

📌 Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган (ҳам ижро хужжати хисобланадиган) қарорлар бўйича ўтказиб юборилган муддатлар тикланмайди.

❌ Ижрога топшириш муддати ўтказиб юборилган ижро ҳужжатини давлат ижрочиси иш юритиш учун қабул қилмасдан, бу ҳақда тегишли қарор чиқаради.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Судга киритган даъво аризангиз кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божини тақдири нима бўлади?

Бундай холда қуйидаги йўллардан бирини тутиш лозим:

✅ Агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган бўлиб, амалда қайтарилмаган бўлса, у бюджетга ўтказилган кундан эътиборан умумий даъво муддати (умумий даъво муддати 3 йил) даврида, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин.

✅ Агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган холларда, ушбу давлат божини қайтариб олиш ҳам мумкин.

📌 Юқоридаги холларнинг иккаласига ҳам 3 йиллик умумий даъво муддати қўлланилади!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: YURISTKADR
Меҳнат инспектори лавозимига ишга олишда ҳушёрроқ бўлиш керак.

Битта меҳнат инспектори меҳнат шартномалари ЯММТда рўйҳатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб, бу ходимларга ноқонуний иш ҳақи тўланган ва бу пул маблағлари раҳбар томонидан талон-тарож қилинган деб хулоса берибди.

Ҳозир, шу раҳбарга ЖК 167-моддаси билан жиноят иши очилиб, тақдири жуда оғир ҳолатда турибди.

Ваҳоланки, меҳнат шартномасини ЯММТда рўйҳатдан ўтмаганини қўйинг, хатто меҳнат шартномаси тузилмаган тақдирда ҳам, агар иш берувчи ходимга ишни бошлашга руҳсат берган бўлса ва ходим иш бошлаган бўлса, у ишга қабул қилинган ҳисобланади. Бу Меҳнат кодексининг 128-моддаси талаби. Бундай ҳолларда, ходимга иш ҳақи тўланиши қонуний бўлади.

Лекин битта меҳнат инспекторининг қотиб қолган мияга берган хулосаси туфайли, бир айбсиз одам қамалиб кетиши мумкин.

Менимча, меҳнат ҳуқуқ инспекторларини бу лавозимга тайинлашда сал эҳтиёткор бўлиш керак, бунда: биринчидан, бу лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдорини ошириш керак, иккинчидан, дордан қочган ва терговчилар нима деса ўшани ёзиб берадиган малакасиз одамларнинг келишига йўл қўймаслик керак.

👉@yuristkadr


Келишув битими билан медиатив келишувни адаштирманг!

Медиатив келишувда:
✅ биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
✅ медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан медиатор иштирокида имзоланади.
✅ медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
📌 агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади.

Келишув битимида:
✅ келишув битими суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тузилиши мумкин.
✅ келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади
✅келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд бундай талабларни қаноатлантиришни рад қилади.
📌 давлат божи қайтарилмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Савол: Уй қамоғи эхтиёт чораси қўлланилган шахсларга  электрон браслет тақиб қўйилишини айтишяпти. Ушбу электрон браслетни  тақиб юриш тартиби қандай? Масалан қайси холларда ечиб қўйиш мумкин?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2024 йилдаги  813-сонли қарори билан тасдиқланган низомга қўра, қуйидагилар электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартибини бузиш деб ҳисобланади:
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс ўзига электрон браслет тақилишини рад этса;
✅уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетни белгиланган вақт ичида қувватлаб бормаганлиги (электр қуввати тугаганлиги) сабабли ягона электрон мониторинг маркази томонидан электрон браслет онлайн сигнали ишга тушганлиги ҳақида хабар берилган бўлса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетни ўзбошимчалик билан ечса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс ижрочи ходимларнинг ёзма рухсатисиз электрон браслетнинг техник топшириғида белгиланган радиус оралиғидан ташқарига чиқса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширса.
📌Юқоридаги шахслар  электрон браслетни жароҳат мавжуд бўлган оёқдан ечиб, соғ оёққа ёки қўлга тақиш бўйича ижрочи ходимларга ёзма мурожаат қилиши ва тиббий кўрсатма асосида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббий текширувдан ўтказиш давомида электрон браслетни вақтинча ечиб туришни сўраши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Шунақасиям бўларкан

Бу ҳафта бир жиноят ишимиз Тошкент вилоятида апелляция инстанциясида тамомланди. Иш бўйича 6 та судланувчидан 3 таси шикоят берган. Аввалги судларда барча процессуал ҳаракатлар амалга ошириб бўлинган, фақат судланувчиларнинг охирги сўзи қолган.

Судланувчиларнинг охирги сўзи эшитиб бўлингач, раислик этувчи “4-судланувчи Мусулмонқулов қани?” деб сўради.

Ҳамма ҳайрон, чунки аввалги судларда у судланувчи қатнашмаган.

“У очиқда” деди, судланувчилардан бири.

Раислик этувчи: Биламан, лекин у ҳам шикоят ёзган, охирги сўзини эшитишимиз керак.

Мен: У шикоят ёзмаган, аввалги судларда ҳам у қатнашмаган, ишни уларга оид қисми кўрилмайди дегансизлар.

Раислик этувчи: “Мана шикояти турибди, ҳой нимага чақирмадинг уни, чақириб қўйсанг бўлмайдими”, деб судья ёрдамчисига юзланди. Кейин “Бўлди, қолдирамиз, 4-судланувчини чақиртир, бир ҳафтадан кейин давом эттирамиз” дедида, чиқиб кета бошлади.

Шунда ишда қатнашаётган судья ёрдамчиси судлов ҳайъатини олдига келиб, иш ҳужжатларини варақлай бошлади. Ниманидир топиб, раислик этувчига кўрсатди.

Расилик этувчи уни кўриб, “Э бўлди, у шикоятини қайтариб олган экан” деб суд маслаҳатга киришини айтиб, судлов ҳайъати алоҳида хонага чиқиб кетди.

Мени ҳайрон қолдиргани бу гап-сўзларга маърузачи судья умуман аралашмади. Ким шикоят қилган, ким қайтариб олган, ўзи қанақа иш кўриляпти, унга алоқаси йўқдек.

Шунчаки ўтириб бериш учун кирган учинчи судьяку майли, лекин агар маърузачи судья иш билан таниш бўлганда эди, ким шикоят берган, ким қайтариб олганлигини у билиши керак эди.

Яхшиям, судья ёрдамчиси ишни раислик қилувчидан ҳам, маърузачидан ҳам яхшироқ биларкан (Шунақа ёрдамчилар кейинчалик судья бўлса, келажакка ишонч бордек).

Менимча, иш бўйича ажрим матнини ҳам шу судья ёрдамчиси ёзиб берса керак, яна билмадим.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


#Истеьмолчи

Ассалому алайкум,мен икки кун аввал фарзандимга бир кийим-кечак магазинидан жемфер олгандим.Уйга келиб, кийгизиб кўрсам кичкина экан.Ундаги этикеткаларни ҳали олиб ташламаганмиз ва терминал чеки ҳам бор. Энди қайтариб олиб борсам алмаштириб олишим ёки пулини қайтариб олишим мумкинми?
Лекин магазиннинг эшигига сотилган маҳсулотлар қайтариб олинмайди деб ёзиб қўйилган эди.


📌 Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 18-моддасига кўра:

✅Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

✳️ Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим

‼️ Демак агар сиз маҳсулотни харид қилганингизга 10 кундан кўп бўлмаган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган бўлса ва уни айни шу сотувчидан сотиб олганлигингизни тасдиқловчи асослар бўлса, сиз товарни алмаштиришингиз ёхуд унинг пулини қайтариб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Бир ойлик армия(сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат)га пул тўлаб қўйиб, хизматга бормаса, тўланган пул қайтариб бериладими?

📚 Вазирлар Маҳкамасининг "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 99-сон қарорига 1-илованинг 9*1- бандида бу масала қуйидагича белгиланган:

✅ Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.
✅ Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
✅Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари низомда белгиланган тартибда қайтарилади.

📌 Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ўнг юзингизга урганда, чапини тутиб бермаслик керак» – жим туриш ва адвокат талаб қилиш ҳуқуқи ҳақида

Ўзбекистон Конституциясига кўра, фуқаролар суд ёки тергов жараёнларида ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаши мумкин. Юристларга кўра, шахсга нисбатан қамоқ жазоси қўлланаётган ҳолларда адвокат иштироки шартлиги қоидасини Маъмурий жавобгарлик кодексига ҳам татбиқ этиш керак. Бундан ташқари, ИИО ва суд томонидан фуқароларга бепул адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунтирилиши керак.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Кимлар хусусий клиникаларда бепул даволанишлари мумкин?

📚 " Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги" Низомга кўра хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

✅ ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
✅ I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
✅ муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
✅ ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
✅ 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
✅ 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
✅ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

❇️Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.

‼️Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: YURISTKADR
Ўзбекистонда адвокатлик савобталаб фаолият.

Адвокатлик, юристлик “инсон-инсон” тоифасидаги касблар қаторига киради. Ҳа, шундай. Адвокатлик ва юристлик асосан инсонларнинг оғирини енгил қилишни мақсад қилган савобталаб фаолиятдир.

Бир нарса айтайми? Бугун адвокат ва юристлар кўрсатаётган хизматларнинг деярли 50 фоизи бепул.

Оддий мисол. Адвокат ёки юрист юмуш билан таксига чиқса, унинг адвокат ёки юристлигини билиб қолган таксист ёки бошқа йўловчи албатта ўзининг бирорта муаммосини айтади ва уни ечишда маслаҳат сўрайди. Бирорта адвокат ёки юрист шу вақтда пул олмайди ва ёрдам сўраган кишига бепул маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатиб юборади.

Мен аниқ биламан ва бунга ишонаман, бутун Ўзбекистондаги адвокат ва юристларнинг кундалик ҳаёт тарзи шунақа. Юрган йўлида одамларни рози қилиб юради улар.

Бугунга келиб адвокатликка бўлган қизиқиш кескин ортмоқда, айниқса, ёш ҳуқуқшуносларимизда ва бу одамни жуда қувонтиради.

Адашмасам, ҳозир Ўзбекистондаги адвокатлар сони 6 мингдан ошиб қолди. Шу кетишда 2 йилда 10 мингни урамиз, насиб.


👉@yuristkadr


Савол: Мен яқинда суд қарори билан 2 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиндим. Шу муддатни қисқартирса бўладими?

Жавоб: Ушбу муддатни қисқартиришни 2 хил усули бор.

Биринчиси, суд қарори устидан шикоят бериш. Шикоятни кўриб чиқиш жараёнида юқори инстанция суди сизга нисбатан енгилроқ жазо берилиши мумкин деб ҳисобласа, муддатни камайтириши мумкин.

Иккинчиси, МЖтК нинг 343-моддасига кўра сиз суд белгилаган жаримани тўлаб, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатининг камида ярмини ўтаганингиздан кейин, сиз ишлайдиган ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, намунали хулқ-атвор билан ўзингизни кўрсатганлигингиз учун жазо қўллаган суд муддатни қисқартириб бериши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: DUAYEN COUNSELLORS
🏹Реал воқеликдан сабоқлар
 
“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда хис қиласан”
 
Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми чиқардим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлдида, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди”🤦‍♂️-деди.
 
🗓️Орадан икки ярим йил ўтди
 
Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ўша прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”🤝- дедим
 
🗓️Орадан икки ярим ой ўтди

Олий суд менинг фикримга қўшилди 💪 ва прокурорнинг укасини озод килди.
 
🗓️Орадан яна икки ярим йил ўтди
 
Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя килишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...”-деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.”-деб қўя қолдим.
 
🗓️Орадан икки ярим ой ўтди

🌎Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди
 
Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.



©️Адвокат Э.Тожибоев


Давлат рақам белгисини ечиб харакатланиш билан давлат рақам белгисини тўсиб харакатланишнинг хуқуқий оқибатлари ҳар хил!

‼️Интернет тармоғида эълон қилинган суд хужжатлари базаси(public.sud.uz)да эълон қилинган суд хужжатларидан кўриш мумкинки,бугунги кунда кўпчилик ИИБ ЙҲХБ ходимлари  томонидан йўл харакати қоидаларининг бузилишини малакалашда қўпол хатоликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан:

--- давлат рақам белгисини турли хил ашёлар ( латта,қоғоз,видео-диск ва хоказолар) билан беркитганлик учун МЖТКнинг 127-моддаси 2-қисми билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лекин бугунги кунда ушбу қоидабузарлик МЖТКнинг 125-моддаси 5-қисми  яьни давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш билан малакаланиши холлари кузатилмоқда.
Ушбу қоидабузарлик учун қонунчиликда  базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

✅ Бу вазиятда ИИБ ЙҲХБ ходимларини ва ҳайдовчиларни юқоридаги қоидабузарликлар иккита алохида ҳуқуқбузарлик эканлигига ва уларнинг жавобгарлик даражаси ҳам кескин фарқ қилишига эътибор беришларига чақирамиз!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

20 last posts shown.