Давлат раҳбари куни кеча Маданият вазирлиги тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турганини ҳисобга олиб, маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш вазифасини топширган эди.
Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева бу топшириқ иккала ташкилотнинг ҳам сафарбарлигини оширишига хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, яна бир депутат Муҳаммаджон Валиев хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажми ортаётганини ва янги иш ўринлари яратилаётганини қайд этди.
Хусусий сектор томонидан бажарилиши мумкин бўлган хизматлар учун давлат буджетидан маблағ ажратиш нотўғри экани таъкидланган. Хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали нафақат давлат харажатлари камайиши, балки хизматлар сифати ошиши мумкин.
Депутат Зуҳра Миргазиева хизмат кўрсатиш соҳасини хусусий сектор билан ҳамкорликда ривожлантириш бугунги кун талаби эканини ва бу орқали самарали натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.
👉 @Zafarbek_Solijonov