Охирги вақтлар ўзимдаги қадрият, одатларни бошқатдан кўриб чиқяпман. Бегоналарга вақт ажратиш, кераксиз баҳсларни кескин камайтирдим. Ўрнига ўз устимда ишлаяпман. Энг асосий ютуғим — китоб ўқиш соатларимни кўпайтирдим. Ўқиганда ҳам кўпроқ иқтисодиёт, молия йўналишидаги китобларни ўқиб чиқдим, ўқияпман.
Айни вақтда Клейтон М. Кристонсоннинг "Фаровонлик парадокси" асарини тамомлаш арафасидаман. Бутунбошли тажрибаларга асосланган ажойиб китоб. Асарда АҚШнинг инновацион тарихидан тортиб, Африкада бозорларни тез суратда эгаллаган компаниялар тарихигача ёритилган. Ҳукуматлар, компаниялар фаровонликка эришиш учун иқтисодиётни барчасидан устун қўйгани ҳақида ҳақиқатлар гўзар тарзда ифодаланган.
Масалан АҚШда 1861-1865 йилларда дахшатли фуқаролар уруши бўлган. Ҳамма ернинг расвоси чиққан. Шундан сўнг АҚШ ўзига хулоса қилган, саноат инқилобини тезлаштирган. Сиёсатдан кўра иқтисодиётни устун қўйган. Оддий одамларнинг машаққатини енгиллаштириш, қўл меҳнатини камайтириш, эрта ўлим хавфидан қочишни мақсад қилган. Охир оқибат гегемон давлатга айланган. Бу йўлда аҳолисини қўллаган.
"Фаровонлик парадокси" асари шу ва бошқалар ҳақида содда тилда, қизғин сўзлайди. Ҳозирча ушбу китоб иқтисодиётга доир топ-3 рўйхатимда, бундан яхшиларини эса излашда давом этаман. Асаҳийга ташаккур. Китобни сотиб олмоқчи бўлганларга қуйида линк қолдираман.
👉 http://asaxiy.uz/u/tgfparadoks
@Zafarbek_Solijonov