Сенатнинг ўтган беш йилдаги фаолияти анча-мунча ташкилотларга намуна бўлди. Ўрнак олса арзийди. Қуруқ гапиришни ёмон кўраман. Қўлдан келганча асослайман. Сенат фаолияти тўғрисидаги қонунга кўра, Сенат зарурат бўлганда мажлисларини ёпиқ ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунга сабаб топсаям бўлади. Бироқ Сенат ўтган вақт мобайнида ОАВ ва жамоатчилик учун дарвозасини доим очиқ қолдирди. Сенаторлар, ижро ҳокимияти вакиллари, ҳоким-у вазирларни қувлаб саволга тутган журналистлар буни яхши эслайди. Ҳокимлар неча соат ухлашигача ўша бинода билиб олгандик.
Шунингдек, Сенат президент ҳужжати талабини бажариб, барча ялпи мажлисларини онлайн ёритиб борди. У ердаги мурожаатларни масъулларга етказганигаям гувоҳман. Маҳаллий кенгашларданам бу мажбурият сўралди. Сенат мажлисларида регламентларга амал қилинди. Раис буни доимий ўз назоратига олиб келди. Мажлисларни ўтказиш муддати, сонида ҳам, унда нутқ сўзлайдиганларга бериладиган вақт масаласида ҳам шахсан Раис назорат қилди.
Сенат қонун ташаббускори бўлган ташкилотлардан ўз ишига етарлича масъулият билан ёндошмаганларига бир неча бор дакки берди. Сенатдаги юристлар жамоаси анча кучли ва мустақил экан. Ҳужжатини асослаб қайтарганиниям кўрдик. Қайси вазирликлар эканини яна айтмай қўя қолай. Ўзига яраша хулосаям қилишди. Мажлисларга тайёрланмай келган, саволларга жавоб қайтаролмаган ижро вакилларига қайта тайёрланиб келиши буюрилди. Сенат улардан халқ вакилларининг ҳурматини жойига қўйишини талаб қилди.
Қонун лойиҳалари ҳақида эса соатлаб гапириш мумкин. Батафсил тушунтирмоқчимасман. Сенат комиссияси сабаб болаларимиз пахта даласидан чиқди, ҳуқуқлари мустаҳкамланди. Боласини урадиган ота-оналар ўйланадиган бўлиб қолди. Ўқитувчига муносабатам ўзгарди. Аёллар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қатор лойиҳалар президент имзосигача тайёр қилинди. "Аёлларни уриш жоиз" деб келган жамият бугунги кунда аёлга муносабатини кескин ўзгартирди. Ўзгармоқда.
Бошқарувдаям улар сони ошиши учун ҳуқуқий пойдеворлар айнан парламентда қўйилди. "Ҳокимлар кенгашга раис" тизимидан воз кечиляпти. Бунинг ҳужжати устида қўмиталар қанча тортишганиниям яхши эслайман. Бу масалаларда саноқ ниҳоясига етмаса керак. Ҳуқуқий база тўлиқ янгиланди. Хуллас Сенат беш йил давомида ўз функцияларини намунали бажарди.
👉 @Zafarbek_Solijonov