⚡️ ЯНГИ ҚОНУН
❗️Эндиликда мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаса маъмурий иш юритилмайди
📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун Президент томонидан имзоланди ва мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
➖ Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
✔️ Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
❗️Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.
✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ? Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr