Юрист блогер /расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БОҒЧА ПУЛИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН

📃 ПФ-87-сон Президент Фармонига асосан,

⚡️Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар учун:

✅ фарзандлари учун давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиниши;

✅ 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши белгиланган.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 387 194 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 346 798 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 1 795 731 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 2 693 597 сўмни ташкил қилмоқда.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr


❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 1 500 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Ҳукуматнинг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарорига иккинчи илова қилиб келтирилган Низомга асосан,

➖ «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1 500 000)гача миқдорда тўлаб берилади.

❗️Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.

❗️Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга асос бўлмайди.

✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш бўйича ҳуқуқий томонлама кимда муаммоли саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr


❗️АКЦИЯ

⚡️СИФАТЛИ ИСИТГИЧ

❄️ Аксарият касалликнинг асоси бу совуқдан ҳимояланмаслик хисобланади. Сизларга керамик иситгич, "ERA HEATER" ни тавсия қиламиз. Иситгич ҳажмига қараганда анча кучли хисобланади ва совуқ хонани иссиқ ҳароратга келтириш учун узоқ вақт сарфламайди.

✅ Қурилмани ишлатиш жуда оддий. Уни фақат электр манбаига улайсиз ва "термостат"ни ўзингизга керакли ҳароратга қўясиз бўлди. Бир неча дақиқа ва совуқни кўрмагандай бўласиз!

✅ Акция нархи 189 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/586416
https://100k.uz/oqim/586416
https://100k.uz/oqim/586416


❗️18 ЁШДАН КАТТА БОЛАЛАРГА ХАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАНАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Бир танишимни фарзанди 18 ёшдан катта бўлса хам танишим ўша фарзандига хали хам алимент тўлаб келади. Алимент бола 18 ёшга тўлгунигача тўланмасмиди ?

⚡️ЖАВОБ:
Тўғри, болаларга алимент тўлаш улар 18 ёшга тўлгунигача амалга оширилади. Саволингиздаги ҳолатда бошқа масалалар бўлиши мумкин.

📃 Оила кодексининг 100-моддасига кўра, ота-она ўразо келишув билан ёки суд тартибида вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент бериши шарт қилиб кўрсатилган.

✏️ Сизни танишингиз 18 ёшдан катта фарзандига ҳали хам алимент тўлаётган бўлса бунга иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчиси, у фарзанди 18 ёшга тўлгунигача бўлган вақт учун тўланмай қолган алимент қарздорлиги бор ва у ўша қарзини энди тўлаяпти. Иккинчиси, 18 ёшга тўлган фарзанди меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги учун ихтиёрий ёки суд тартибида унга алимент тўлаяпти.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr


⚡️МУҲИМ

❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади

📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган

➖ Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

➖ 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.me/Yurist_Blogerr


❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ?

📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,

➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

➖ умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) ➖ вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


TBC Uzbekistan Ўзбекистонда биринчи бўлиб кичик ва ўрта бизнес учун тўлиқ рақамли банк хизмати – TBC Business’ни ишга туширмоқда

TBC Business мижозларга барча банк ва тегишли амалиётларни масофадан туриб бошқариш имконини берувчи оддий, тезкор ва қулай транзакция хизмати бўлиб, унда мавжуд бўлган тўлиқ рақамли рўйхатдан ўтиш жараёни фойдаланувчилар учун максимал қулайликни таъминлайди. Ҳисоб очиш атиги бир неча дақиқа вақт олади, маълумотларни текшириш эса автоматик тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, платформада кеча-ю кундуз тўлов қилиш, коммунал ва давлат хизматлари учун тўловни бир зумда амалга ошириш, шаблонлар автоматлаштирилган ҳолда тезкор тўловлар, ходимларнинг аккаунтга кириш ҳуқуқларини созлаш ва бошқа имкониятлар мавжуд.

TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдианининг қайд этишича, TBC Business’га янги имкониятлар ва хизматлар қўшиб борилади. Жумладан, келаси йилнинг кузига қадар кичик ва ўрта бизнес учун айланма маблағларни кредитлаш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.


❗️СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

Сиёсий ҳуқуқлар - бу фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларидир.

▪️Асосий сиёсий ҳуқуқлар қуйидагилар:


✅ Сайлаш ҳуқуқи;
✅ Фикр билдириш эркинлиги;
✅ Йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи;
✅ Уюшмалар тузиш ҳуқуқи;
✅ Мурожаат қилиш ҳуқуқи.

▪️Болалар учун сиёсий ҳуқуқлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади?

🟢 Мактаб ўқувчилар кенгашига сайлаш ва сайланиш;
🟢 Синф йиғилишларида ўз фикрини билдириш;
🟢 Турли тўгараклар ва клубларга аъзо бўлиш;
🟢 Мактаб маъмуриятига таклифлар билан мурожаат қилиш.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.me/Yurist_Blogerr


❗️"МАДАД" ТАШКИЛОТИ БЎЙИЧА

▪️Кеча "Мадад" ННТ-нинг айрим ҳудудий бюролари ҳодимлари ноқонуний ишдан бўшатилаётганлиги тўғрисида ёзган эдик. Шундан кейин бизга ушбу ташкилотдаги бошқа низоли ҳолатлар бўйича ҳам кўплаб асосли маълумотлар етиб келди. Бироқ, бугун бизга маълум қилинишича мазкур ташкилот ижрочи директорининг ўзи масалани шахсан ўрганиб чиқиши ва ноқонуний ишдан бўшатиш бўйича барча муаммоли ҳолатларни бартараф этишга вада берган.

✏️ Биз сабабли айрим ҳодимларни ҳуқуқлари тикланаётганлигидан хурсандмиз ва биз кўтариб чиққан масалага бепарво бўлмаганлиги учун хамда муаммо ижобий томонга ҳал этилаётганлиги боис ушбу ташкилотга ҳурмат сифатида юқоридаги негатив руҳда ёзилган икки постни каналдан оламиз.

Бизни билганларни биз хам биламиз..

👉  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖЛАРГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА 120 000 000 СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

▪️Бунда:

➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

✏️ Мазкур имтиёзли ипотека кредити бўйича кимда қандай қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.me/Yurist_Blogerr


⚡️Биласизми, 70% касалликлар оёқлардан келиб чиқади

➖ "Formactive" махсилари ҳозирда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ушбу махси инсон танасидаги иссиқликни мўътадил ҳолда сақлайди.

✅ Эркак ва Аёллар учун бирдек мос келади

✅ Оёқ кийимингиздан сув ўтса хам махсидан сув ўтмайди

🇹🇷 Туркияда ишлаб чиқарилган

✅ Сифат кафолатига эга ва ҳар хил “размер”лари бор

Нархи 69 000

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/577369
https://100k.uz/oqim/577369
https://100k.uz/oqim/577369


❗️ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

➖ Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️АЙРИМ МАКТАБ ҲОДИМЛАРИГА УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ


📃 24.12.2024 йил кунги ПФ-266-сон Президент фармони қабул қилинди

➖ Фармонга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

✅ спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;

✅ спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;

✅ спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

✅ ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛЛАШ ВА БУКМЕКЕРЛИК ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ

⚡️ 19.04.2024 йил кунги ПФ-68-сон Президент фармонига асосан,

✔️ 2025 йил 1-январидан бошлаб:

➖ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

➖ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

❗️Шунингдек, 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

➖ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

жисмоний шахсларнинг лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ВITEK КОНДИЦИОНЕРИГА СУППЕР АКЦИЯ. ФАКАТ 2 КУН!

❗️Азизлар! Ҳаво харорати кескин совиб кетганлиги сабабли қишнинг қахратонини ҳис қила бошладик. Демак ВИТЕК кондиционерининг мавсуми келди.

"Vitek" — Сифатли, қулай, хамёнбоб! Электр қуввати тежамкор ва албатта совуқ кунларда саломатлигингиз дастёри бўлиб хизмат қилади...

— Тўрт хил режимда ишлайди;
— Пульт орқали бошқарилади;
— 25-30 квадратни иситади;
— 1-2 КВ (тежамкор);
— Иситиши +36, Совутиши зўр.

Ҳориж маҳсулоти

✅ Акция нархи: 159.000 сўм

🚕 "Доставка" Ўзбекистон бўйлаб мавжуд!

❗️Олдиндан Тўлов йўқ.

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/581673
https://100k.uz/oqim/581673
https://100k.uz/oqim/581673


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

✏️ Бизга кўпчилик бу тўловлар қачон ошади деб савол беришади. Билмасак энди, бағи энди бунақа бўгандан кейин шунга қараб яшорамизда эндида...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️2025 ЙИЛ 1-ЯНВАРДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИГА ОТА-ОНАЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2024 йилдаги 246-сон қарорига асосан,

➖ 2025 йил 1-январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари оширилади ва юқоридаги жадвалда кўрсатилган миқдорларга тенглаштирилади.



Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олиш учун аризани қаерга топширамиз ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, уй-жойга субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади. Уй-жой учун мазкур субсидия бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr

20 last posts shown.