Юрист блогер /расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯГА АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ ?

⚡️ САВОЛ;
Бугундан уй-жой учун бериладиган субсидияга аризалар қабули бошланганидан ҳабарим бор, лекин мен оилавий муаммоларим сабабли бугун ариза топшира олмадим. Саволим шуки, ушбу субсидия учун ариза топшириш яна қанча вақт давом этади ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон фармонида,

➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар қабул қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Мазкур асосга кўра, уй-жойга субсидия олиш учун аризаларни қабул қилиш 2025 йилнинг 3 мартидан бошлаб 1 ноябрга қадар давом этиши керак.

✏️ Лекин, бир ҳолатга эътиборли бўлиш лозим! Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар чекланмаган миқдорда ажратилмайли. Ушбу субсидиялар ҳудудлар кесимида ва белгиланган лимитлар доирасида ажратилади. Ҳозирги шароитда уйларнинг баҳоси бебаҳо бўлганлиги сабабли нақд пулга уй сотиб олиш учун жуда кўпчилигимизни имкониятимиз етмайди. Шу боис аҳоли орасида мазкур субсидияга эҳтиёж баланд. Эҳтиёж баландми, демак аризалар қабули 1 ноябргача давом этмайди. Сиз яшаб келаётган ҳудуд учун белгиланган анашу лимитлар бугун тугаса бугун, эртага тугаса эртага ариза қабул қилиш тўхтатилиши мумкин.

✏️ Шунинг учун бугун оилада муаммо чиқарган турмуш ўртоғингизга қараб, — "Мени тушун, азизам тушун, уй олмасам бўлмайди, оиламиз учун" денгда, эртага биринчи навбатда ариза топширгани боринг!


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

📃Қонунчиликка кўра, субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;

✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 118 500 сўмдан кам бўлмаслиги керак.


Бепул савол-жавоб
⬇️
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 📥
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️БУГУНДАН УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ

📃 Президентнинг 21.02.2025 йил кунги ПФ-26-сон Фармонида

✔️ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни бугун, яъни 3 март куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатиш мумкинлиги белгиланган.

➖ Аризаларни Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали ўзингиз уйда ўтириб топширишингиз мумкин.

✏️ Мазкур маълумотни барча танишларингизга юбориб қўйинглар! Агар ушбу масалада кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

❗️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ҲЕЧ КИМ "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН ШУНЧАКИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛМАСЛИГИ КЕРАК !

✏️ Кўпчилик аёллар, мен "Аёллар дафтари"га киритилган эдим менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан дафтардан чиқариб юборди деб бизга мурожаат қилишади. Ҳош, аслида "Аёллар дафтари" дан чиқариш асослари қандай ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилиши мумкин;

✅ ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

✅ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

✅ ўз аризасига кўра;

✅ «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

✅ бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

✅ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

✅ шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️Низомда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди деб кўрсатилган. Яъни, кимдир бу дафтарга киритилдими, унга қандайдир йўналишда амалий ёрдам берилиши шарт дегани бу.

✏️ Агар кимдадир бу каби дафтарларга киритишда ёки дафтарлардан чиқариш жараёнида ноқонуний ҳолатлар кузатилган бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БОҒЧА ПУЛИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН

📃 ПФ-87-сон Президент Фармонига асосан,

⚡️ Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар учун:

✅ фарзандлари учун давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиниши;

✅ 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши белгиланган.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ОИЛАДА ИШСИЗ ШАХС БЎЛСА ЎША ОИЛАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Мен болалар нафақасини олиш учун ариза берсам оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги учун деб аризам рад қилиняпти. Қонунчилик бўйича шундай бўлиши тўғрими ?

⚡️ ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилишича,

➖ оилада расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда ўша оилага болалар нафақаси тайинланиши рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Расмий даромад қандай бўлади? Расмий даромад Сиз ишлаётган ташкилотда Сизга меҳнат дафтарчаси юритиладиган ва ишлаган вақтингиз меҳнат стажингизга қўшиладиган иш орқали олган даромадингиз расмий даромад хисобланади


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ДИҚҚАТ

ҲУРМАТЛИ ОБУНАЧИЛАР! БУГУН 20:00 ДА НАВБАТДАГИ ЮТУҚЛИ ЎЙИНИМИЗГА СТАРТ БЕРАМИЗ

➖ Ҳабарингиз бор, яқин кунлардан бери мазкур каналимиз обуначилари орасида ютуқли ўйин ташкил қилиб келмоқдамиз. Бугун анашундай ютуқли ўйинимизнинг навбатдаги босқичига соат 20:00 да старт берамиз ва ўйинимиз 22:30 га қадар, яъни икки ярим соат давом этади. Анашу вақт давомида ўйинимиз шартини қайси иштирокчи хаммадан яхши бажарса ўша иштирокчи ғолиб деб топилади ва ғолиб учун белгиланган пул ютуғини қўлга киритади

🛎 Ютуқли ўйинимизга қизиқиш билдирмаган бошқа обуначиларимизни зериктириб қўймаслик учун биз 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳини ташкил қилганмиз ва ютуқли ўйинимизда иштирок этмоқчи бўлганларни ушбу гуруҳимизга уланишларини тавсия қиламиз. Ўйин шартлари ва бугунги пул ютуғи миқдори ҳақидаги маълумотларни хам ушбу 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳимизга кириб билиб олишингиз мумкин!!!

📱 @Yurist_Blogerr


❗️ Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

📃 Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

❗️ Фирибгарлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

📃 Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

➖ БҲМнинг 50 бараваридан 100 баравари (37 500 000)гача миқдорда жарима;

➖ 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖ 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

➖ 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон ойининг биринчи куни барчага муборак бўлсин!

Яратганнинг ўзи бугунги муборак кунингизни савобли амалларга бой қилсин.

Рамазон амалларини бажаришга киришган барчага сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламиз! 🤲


@Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️3 МАРТДАН УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЧИЛАДИ

📃 Президентнинг 21.02.2025 йил кунги ПФ-26-сон Фармонига асосан,

✔️ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатиш мумкин.

➖ Аризаларни Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали ўзингиз уйда ўтириб топширишингиз мумкин.

✏️ Йил давомида ушбу субсидияни очилишини кутиб, субсидия очилганда беҳабар қолиб кетадиганлар хам кўп. Шунинг учун ушбу маълумотни уй оламан деган танишларингизга улашиб қўйинглар!

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан,

➖ болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️Ютуқли ўйинимиз вақти 20:00 дан бошланди ва ўйин 22:30 га қадар давом этади. Барча иштирокчиларга омад..


❗️ ДИҚҚАТ

ҲУРМАТЛИ ОБУНАЧИЛАР! БУГУНДАН ЯНА БИР ЮТУҚЛИ ЎЙИН ТАШКИЛ ҚИЛМОҚЧИМИЗ..

➖ Ҳабарингиз бор, куни-кеча ушбу каналимизда бир ютуқли ўйин ташкил қилган эдик. Ўшанда ўйин учун 3 кун муддат белгилаб, ўйинимиз шартида белгиланганидек скрееншотларни қайси иштирокчи энг кўп марта бизга юборган бўлса ўша ғолиб деб топилиши керак эди ва шундай бўлди хам. Яъни, бизга энг кўп скрееншот юборган иштирокчи ғолиб деб топилиб, ютуқ учун белгиланган 500 000 сўм пул маблағини ўша кунни ўзида қўлга киритди.

❗️ Ўйлашимизча, ўтган сафарги ўйинимизнинг шартларини бажариш кўпчиликка қийинчилик туғдирди хамда ўйин якунланиши учун 3 кун муддат белгиланиши хам бироз зерикарлидек эди. Шунинг учун биз шарти жуда оддий бўлган хамда ўйин якунланиши учун нечадир кун талаб этилмайдиган бошқачароқ ўйин ташкилламоқчимиз. Яъни, бу сафарги ютуқли ўйинимиз бошланади ва бир неча соатда тугайди. Анашу вақт ичида белгиланган шартни қайси иштирокчи хаммадан яхши бажарса ўша ғолиб деб топилади ва маълум миқдорда пул ютуғини қўлга киритади.

🛎 Ютуқли ўйинимизга қизиқиш билдирмаган бошқа обуначиларимизни зериктириб қўймаслик учун биз 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳини ташкил қилдик ва ютуқли ўйинимизда иштирок этмоқчи бўлганларни ушбу гуруҳимизга уланишларини тавсия қиламиз. Ўйин шартлари, пул ютуғи миқдори, ўйиннинг бошланиш ва тугаш вақти ҳақидаги маълумотларни хам ушбу 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳимизга кириб билиб олишингиз мумкин!!!


❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ НЕЧАНЧИ ГУРУХ НОГИРОНЛАРИГА ТАЙИНЛАНАДИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ногиронлик пенсияси кимларга тайинланади ?

⚡️ ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра,

➖ ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилганларга тайинланади.

Мазкур Қонун 16-моддасига кўра, ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.

✏️ Гурух ногиронлигига чиқиш жараёни бўйича амалиётдаги низоли ҳолатлар юзасидан кимда муаммоли саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ҲОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 500 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда "Аёллар дафтари"га киритилган ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир-нечта йўналишлари келтирилган бўлиб,

➖ мазкур низомга 2-илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

✅ Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 барвари (1 500 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши кўрсатилган.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ҚЎШХОТИНЛИК НИМА ?

⚡️ САВОЛ;
Мени турмуш ўртоғимни мендан ташқари яна битта хотини бор деб гумон қиляпман. Агар мен шу масалада тегишли жойларга ариза берсам ва гумоним ўз тасдиғини топса турмуш ўртоғимни қўшхотинлик билан жавобгарликка торттирсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра,

➖ кўп хотинли бўлиш деб, умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашга айтилади.

✏️ Демак, Сиз хозирги ҳолатда турмуш ўртоғингизни қўшхотинликда гумон қилиб жавобгарликка торттира олмайсиз. Юқоридаги асосга кўра, мабодо турмуш ўртоғингизга қилган гумонингиз ўз тасдиғини топган тақдирда хам турмуш ўртоғингиз Сиз айтган ўша иккинчи хотинини Сиз билан яшаётган уйига олиб келиб, бир вақтда у билан хам, Сиз билан хам эр-хотин бўлиб яшаса, шундагина унинг бу қилмиши қўшхотинлик деб баҳоланади ва шундагина тегишли органлар унга жиноят иши қўзғатиб уни жавобгарликка тортиши учун асослар етарли бўлади. (✏️ Бунақа мавзуларни оҳиригача ўқийсизлар а 👀 Ҳар эҳимолга қарши дейсизларда ))


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ИШСИЗ ЁШЛАР ДЕГАНДА КИМЛАР ТУШУНИЛАДИ ?

⚡️ САВОЛ:
Қонунчилик бўйича ишсиз ёшлар деганда қандай ёшлар тушунилади ?

⚡️ ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йидаги 312-сон қарорига асосан,

➖ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар ишсиз ёшлар деб эътироф этилади. (Бундан таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар мустасно)


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ФУҚАРО ЎЗИНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

✅ Ота-она Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракти учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ундирилмайди

❗️Бундан ташқари, ушбу имтиёздан қуйидагилар хам фойдаланиши мумкин:

✔️ фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;

✔️ эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

❗️Шунингдек, мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан қўшган ҳолда) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш шартлари ва ушбу имтиёз доирасида тўлаб бўлинган ортиқча солиқ суммаларини қайтариб олиш талаблари бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


✔️ Ғолибимиз пул мукофотини қабул қилиб олдилар.

Ҳалолига буюрсин..

20 last posts shown.