Дадамга тўғри келмайди...
— Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....
Алп Арслон
@xazon_rezgi