#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Сурайё опа куни кеча шифокор қабулига борганда унинг "Учта" оқ"дан ўзингизни тийинг, сизнинг касалингизда бу оқлар жуда ҳавфли" деганда ҳайрон бўлганди. Унинг ҳолатини кузатиб турган шифокор батафсил тушунтириб берди. Учта оқ булар- туз, шакар, ун ва улардан тайёрланган маҳсулотлар бўлиб, қанд касаллигида уларнинг истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш кераклигини обдон уқтирган эди.
Шифокор қабулидан чиққан Сурайё опа битта нарсани фаҳмлаб қолди. У қанд касалига чалинганидан буён айнан ана шу "учта оқ"га борган сари ружу қўйиб бораётган экан. "Демак,- ўзича хулоса чиқарган бўлди Сурайё опа,- инсонга ўзичалик ҳеч ким душманлик қилолмайди. Инсоннинг асл душмани унинг нафси, кибри, манманлиги... Мана мен ҳам борлиқни ўз кўзим билан ўзим истагандек кўришни истаб Умид ва Осиёнинг ҳаётини ўз қўлларим билан барбод қилдим. Бунинг ортидан энг кўп азият чекаётган ҳам ўзим. Умид, Осиё ва бошқалардан фарқли мен энг олий жазога раво кўрилдим. Бу виждон азоби... Умримнинг охиригача таъқиб қиладиган ва қутилишим мумкин бўлмаган оғир дард бу..."
Сурайё опа Мафтуна мисолида ўз жазосини олаётганини тан олиб турар эди. Камига эри унга бир оғиз таъна қилмаса ҳам ораларидаги аввалги илиқлик энди йўқ, Адҳам ака уни ўз ҳолига ташлаганча бутунлай ўз олами билан бўлиб кетган эди. Афтидан Адҳам ака Осиё воқеасини айнан ўз аёли уюштирганлигини фаҳмлаган, бироқ Сурайё опанинг оғир дардга чалингани учун ўтган ишларни ковлаштирмай барини тақдир измига топшириб қўя қолган эди.
Тақдир эса Адҳам ака сингари кўнгилчан эмас эди. У адолатли эди ва аста-секин барини ўз ўрнига қўйишни бошлаганди...
Тез орада Сурайё опа Мафтунага қўшилиб Карима опанинг ўз хонадонларида бежизга пайдо бўлмаганлигини фаҳмлади. Карима опа ўз номи билан тозаловчи эди. Унинг асосий вазифаси супур-судир, йиғ-тер эмас, балки Мафтунанинг ҳурмача қилиқларини беркитиш-ортини тозалашдан иборат бўлиб, кези келганда тан олиб айтиш керак-ки, Карима опа бу вазифасини қойилмақом уддалар эди. Сурайё опа кўп ой, кўп кунлар давомида келинининг сигарет чекиши, ичкилик ичиши, тунлари нобоп давраларда юришини таҳмин қилиб келди, бироқ уни фош қилишга аввалги қуввати, тўғрироғи журъати йўқ эди. Начора, зўр зўрни кўрганда бўйнини қисар экан-да. Сурайё опа энди Мафтунага бурнидан ошириб бирор сўз айтса, бир оғиз сўзининг дамида ош пишадиган казо-казо қудалари ўғлига азият бериб қўйишидан чўчир эди. Мафтуна эса аста-секин чирмовиқдек ўрмалаб бутун танани эгаллаб олгач ўзлигидан дарак бергувчи бедаво дард каби беҳузур аёл эди...
Умид эса бу муаммоларга ўзича ечим топди. У Мафтуна билан турмуш қурганининг иккинчи йили дастлаб "Москвада малака ошириб келаман" деб йўлга отланди-ю, шу кўйи малака оширишдан сўнг у ерда ишлаб қолиб кетди. Шунга ҳам икки йилдан ошиб кетибди. Икки йил ичида уч марта келиб кетган Умиддан бугун уйга бутунлай қайтиши ҳақида хабарни эшитган Сурайё опанинг юраги соғинчдан орзиқиб кетганди.
"Ойи, ҳозир Москва вилоятидаман. Дўстим Колянинг уйида меҳмондамиз,- деди Умид тўлқинланиб, -насиб қилса кечга йўлга чиқамиз. Орадаги майда-чуйда ишларни битириб, узоғи индинга ўзимизнинг уйда бўлиб қоламан"
-Умид, болам...-энтикди Сурайё опа,- сени шунчалар соғиндим-кии. Дийдорингга етишга икки кун бор экан. Ана шу икки куннинг ўтишини айт энди?! Майли сен яхши кўрган егуликларни тайёрлаб вақтни ўтказишга ҳаракат қиларман...
Пешиндан сўнг Сурайё опа Каримани ёнига олиб бозор-ўчар қилиб келди. Кечки овқат вақтида ўғлининг қайтишини айтиб эридан суюнчи олган Сурайё опа таомдан сўнг бугун қаттиқ толиққанини ҳис қилиб хонасига кириб ўрнига чўзилди.
Дарровда кўзи илинган Сурайё опа туш кўрибди.
Тушида қоп-қора булут қоплаган ваҳшатли ботқоқлик эмиш. Ботқоқ ўртасида ўғли Умид белигача ботқоққа ботган, нуқул "Ойиии, ойиии, мени қутқаринг!" - дея зорланиб қўлларини олдинга чўзиб талпиниб илтижо қилар ва борган сари ботқоққа чўкиб борар эмиш... Аввал елкасигача, кейин бўғзигача ботган Умиднинг кўп ўтмай оғзига ботқоқ массаси тўлиб уни бутунлай ўчибди...
@xazon_rezgi /89