#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Умидга бу сафар кимга уйланишининг аҳамияти қолмаган эди. У эндиги турмуши фақат ота-онасининг кўнгил ҳуши учунлигини аниқ билар эди.
Умиднинг розилик билдирган жавобидан сўнг Сурайё опага яна жон кириб қолгандек бўлди. У қариндош-уруғлари, гапчи дугоналари орасида келинликка номзод дараклашни бошлаб юборди. Келин бўлмиш ҳам тезда топила қолди. "Атиги уч ой турмуш қурган экан, кейин эрининг иккинчи хотини борлигини билиб ҳаётлари бузилиб кетган" деган маълумот билан Мафтунанинг қўлини сўрашга борган Сурайё опа уйга бир олам таассурот билан қайтди.
-Вой, адаси, у қизнинг ўзи бир жаҳон, ҳусни бир жаҳон экан,-деди у эрига оғзидан бол томиб,-онасини айтмайсизми? Бўлажак аёл қуда қизининг ёнида она эмас, унинг опасига ўхшаб турибди. Гап-сўзлари бир маъноли. Меҳмон кутишига-ю, умуман гап йўқ.
- Ҳамма гап ўғлингда қолган,- деди Адҳам ака ҳафсаласизлик билан,-унга ёқса бўлди. Яшайдиган у...
Умидга эса юқорида таъкидлангандек бу ёғига ким билан яшашнинг аҳамияти йўқ эди. У Мафтуна билан туззук-қуруқ гаплашиб ҳам кўрмай тўйга розилигини билдириб юборди.
Тез орада тўй куни ҳам белгиланди. Тўйнинг асосий ҳаражатларини Мафтунанинг катта корпорациянинг раҳбари бўлмиш отаси ўз орзу-ҳавасини пеш қилиб бўйнига ола қолди. Гарчи Умиднинг ҳам, Мафтунанинг ҳам иккинчи турмуши бўлишига қарамай тўйнинг барча урф-одатлари бекаму кўст ўтказилди. "Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи гапирсин" деганлари рост экан. Мафтуна яна оҳорли оқ кўйлак кийди, эр кўрган жувон бўлишига қарамай яна илк бор тўйи бўлган бўй қиз каби юзига ҳаррир тутиб давра тўрида бошини эгиб ўтирди. Сўнг эса қиз тарафнинг ҳоҳишига кўра "Келин салом" маросими ҳам, ч
"Чаллари"," Куёв чақирди" -буларнинг бари-бариси таомилга кўра бўлиб ўтди. Сурайё опанинг қайтадан сўнгги русмдаги мебеллар билан безатилган хоналари энди бошқача жило соча бошлади. "Чаллар" да Мафтунага, "Куёв чақирди" да Умидга совға сифатида калити топширилган чет элнинг фалон минг долларлик енгил машиналари ҳовлида савлат тўкиб ўз жойига эга бўлдилар.
Энг қизиғи "Келин салом"дан сўнг бўлди. Қиз тарафдан узатишиб келган аёллар йўлга тушар эканлар янги қуда Махсума Сурайё опани бир четга тортди:
- Опажон. Сизга" Қизим бироз эркароқ" десам, "Қанча эркалиги бўлса мана менга тан" дедингиз. Ростини айтсам қизим шу ёшга киргунча бир дона туҳум ҳам қовурмаган, бир дона рўмолча ҳам чаймаган. Сабаби бунга уйимизда ҳожат бўлмаган. Бу ишларни қилиш учун уйимизда ҳизматчиларимиз бор. Шу сабаб Мафтуна қизим келинлик хизматларини қилиб чарчаб қолмаслиги учун Карима опани қолдириб кетаяпмиз. У киши бундан буён сизларнинг ҳам хизматингизда бўлади.
Янги қудасининг сўзларидан Сурайё опанинг оғзи очилиб ҳанг-манг бўлиб қолган эди. Бошида Карима опанинг уйларида юриши, рўзғорига аралашиши эриш туюлган бўлса-да, кейинчалик бунга ўрганиб кетган Сурайё опа "Яхшиям шу Карима бор экан" деб ўзига ўзи кўп бора такрорлайдиган бўлди. Карима опа сидқидилдан ишлар, ҳар олти ойда Мафтунанинг отаси долларда тўлайдиган хизмат ҳаққини ҳалоллаб олар эди. Агар Карима опа бўлмаса сочлари тўзғиб пешингача ухлаб ётадиган Мафтунанинг айби очилиб қолган бўларди. У Мафтунанинг ўрнига тонг ўтмай кўча ҳовлиларни ярақлатиб супуриб, сув сепар, нонушта тайёрлар, Умиднинг кийим-бошини ювиб, дазмоллаб ишга кузатар, кичкина Мунисани фалон пуллик боғчага олиб бориб, қайтиб олиб келар эди.
Дарвоқе Муниса... Ҳозир мактабга қатнаётган бу қизча у вақтда боғча ёшида эди. Мафтуна келин бўлиб тушганидан ўн беш кун ўтиб "Аммажонисини соғиниб ичикиб қолибди" деб бир-икки кунга ташлаб кетилган қизалоқнинг келинининг ортидан "Ойижон" дея эргашганда Сурайё опа ҳайрон қолмаган эди. "Ҳаа, дея ўйлаган эди ўшанда Сурайё опа,-Мафтуна акасининг қизига хўпам меҳр берган экан-да" . Бироқ орадан бир хафта, икки хафта, бир ой ўтса-да қайтиб уйига олиб кетилмаган, камига Умидни "Адажон" деб чақира бошлаган қизалоққа тикилиб Сурайё опа:
- Умид, бу қиз аммасини соғиниб ичикар экан-у, нега ўз онасини соғинмайди?- дея ҳайрон бўлиб сўради.
@xazon_rezgi /87