ҚАЙРОҚИ ГАПЛАР
Дунёнинг ишлари қизиқ: кимнингдир омади чопса, бошқа бирининг аллергияси қўзийди.
***
Ҳаёт курашларида кўпроқ кўнгиллилар жароҳат олади.
***
Замонга муносиб қадам ташлаш учун бақувват оёқларнинг ўзи камлик қилади – бош ҳам керак.
***
Гоҳида биргина бошлиқни хотиржам қилиш учун бутун жамоа безовта бўлишига тўғри келади.
***
Бемор шифокор ёзган дорилар рўйхатини кўриб, сергак тортди, дориларнинг нархини эшитиб... дардини унутди.
***
Шифобахш гиёҳлар, албатта, фойда қилади: беморга бўлмаса... бошқа кимгадир...
***
Лотерея ўйинларидан бойиб кетиш мумкин: ўйнаганлар бўлмаса ҳам ўйнатганлар.
Ҳабиб СИДДИҚ.
@xazon_rezgi