Умиджон СУЛТОНОВ ХАБАРЛАРИ ✍


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ушбу каналда Умиджон Султоновнинг меҳнат фаолияти, олиб бораётган ишлари, шунингдек инсонларни меҳр-оқибатга, эзгулик ва маьрифатга йўғрилган ҳаётий ҳикоя, ривоят ва шеьрлар,ҳамда юртимиздаги улкан ислоҳот ва янгиликлардан хабардор бўласиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Мана яна кеч бўлди...
Бир кунлик умримиз ортда қолди. Қиёматга яна бир кунга яқинлашдик...
Кунимиз кандай ўтди, хеч кимни хафа қилиб, қўймадикми? Кимнидир кўнглига оз бўлсада қувонч олиб кира олдикми?

Шуни унутмангки, яхши кунлар олдинда, арзимаган гап сўзлар учун ўзизни қийнаб қўйманг...
Бу дунё фидо бўлишга, ғам ташвишга арзимайди...
Шундай экан охиратнинг ташвишини қилсак яхши бўларди..
Мана шулар ҳақида ўйлаб кўришликни эслатиб қўяй дедим, зеро эслатиш мўминнинг вазифасидир...

Тунингиз осуда ўтсин азизларим!
Эрта тонгда ғойибона дийдорга қадар, Аллоҳга омонатсизлар.






Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ҳайқиргин,  ҳапқириб уйғонсин дунё,
Қорачиқларингда кенгайсин дунё.
Ғафлат қобиғидан сирғалсин дунё!
Дунёни уйғотмоқ муборак бўлсин!

Хабар олиб келса сенга насимлар,
Лабингдан бол тотса азиз  исмлар.
Муҳаббат тиз чўкса сўраб изнлар
Ишқдан маст бўлмоқлик муборак бўлсин!

Ўжар нигоҳларинг таъқиби ширин.
Нигоҳингда буюк севгинг яширин.
Сегоҳда ингратиб дилдаги сирин
Оғир хўрсинишлар муборак бўлсин!.

Айланса бошингдан шивирлаб сабо,
Дилингга ўт қалаб айласа адо.
Йўлингни оқликга ўраса Худо
Кўксингда иймонинг муборак бўлсин.

Юзингдан нур ёғса, кўзингдан зиё,
Нурларга чўмилиб кетаяпсан гўё
Киприклар остидан қилганча қиё
* Ўздан тонишларинг муборак бўлсин!  *

Ҳар саҳар саждага бош қўйган маҳал
Саҳарга етганинг муборак бўлсин!!!!


Кимгадир кераксан, саодат ўша,
Дийдоринг соғинса, муҳаббат ўша,
Бир дилни шод этсанг ибодат ўша,
Йўқловчиси бўлсин ҳар бир кишининг.

Ассалому алайкум азиз
Қадри баланд
Қадрдонларим
Хайрли Тонг

Яна бир янги тонг янги кун
муборак. бўлсин.
Гўзал туйғулар кун давомида
Сизни тарк этмасин.

Тонгда илиқ сўзлар айтиш дуолар қилиш, яхши ниятлар билдириш ҳамиша одатимизга айлансин. Қадрдонларим.

Сизлар билан файзли бу олам
Сизлар борсиз яшайман бекам,
Сизга қанча лутф айласам кам,
Борингизга шукур Қадрдонларим

Хонадонларингиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Аллоҳим Умри ризқингизга барака ато этсин.

Аллоҳим Сизу -Бизни яхши амалларга шошилувчи инсонлардан қилсин. Ҳамиша яхшилар ва яхшиликлар барчамизга ёр бўлсин.

Мусаффо тонг хонадонингизга нур, қалбингизга ҳузур бахш этсин! Умри Азизларим.


Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди, янги йил арафасида сизлар учун эксклюзив  совға


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...


Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди, янги йил арафасида сизлар учун эксклюзив совға


Forward from: UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Уйчи туманидаги 16-мактабда  ўқиш саводхонлиги дарсидан 3-"А" синфда очиқ дарс бўлиб ўтди.

Изланувчан ва ташаббускор бошланғич синф ўқитувчиси Марҳабо Аҳмаджонова  томонидан "Эй ёқимтой қиш қорингга олқиш!" мавзусида бўлиб ўтди.

Унда мактаб директори Ҳалимжон Муродов, мактабнинг касаба уюшма қўмитаси раиси Иномжон Аҳмедов, бошқа фан ўқитувчилари дарсни кузатиб боришди.

Ўқитувчи томонидан очиқ дарс кўргазмали қурол ва слайдлар орқали ҳамда янги йил байрамига бағишланган ҳолда ўтказилди.

Очиқ дарс жараёнида фаол иштирок этган ўқувчилар синф раҳбари томонидан рағбатлантирилди.

@uychihokimligi


Янги йил арафасида кам таъминланган оилаларга эътибор бериш орқали уларга ғамхўрлик кўрсатиш азалий қадриятларимиздан биридир.

Қамбарбойвачча жоме масжиди вакилига бир оилага янги йил арафасида ёрдам қилишлик бўйича илтимосим орқали бир оилага байрам қувончи улашилди.

Раҳима Боймирзаева Тошлоқ маҳалланинг эҳтиёжманд оилаларидан бири саналади. Бу оилага МФЙ раиси Фазилат Маҳмудова томонидан ҳар доим ёрдам кўрсатиб келинсада, боқувчисини йўқотганлиги сабаб, оилавий шароити шуни тақазо этади.

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди.


#МОТИВАЦИЯ

Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат. Шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади. Инсон ўз хоҳишига тинимсиз меҳнат туфайли эришади.

© Абу Райҳон Беруний


#кун_ҳақиқати

Сабр қилинг ва ишончингизни йўқотманг, нима бўлса ҳам  сукут сақланг, сабрсизлик билан бир қадам ҳам босолмайсиз. Қалбингизда сукут бўлмаса ҳотиржамлик бўлмас, сабр билан қалб таскин топар...

Ҳотиржамлик бўлса ҳақиқат денгизи кўз олдингизда гавдаланади ва сиз унда кичик бир томчи эканингни англайсиз...

Одоби йўқнинг илми,
сабри йўқнинг динга боғлиқлиги,
тақвоси йўқнинг Аллоҳга яқинлиги йўқдир.


#Кун_ҳақиқати

✍️ Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

✍️ Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

© Маҳмуд аз-Замахшарий

✍️ Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер!

© Абай




#Хайрли_тонг                                                       
Бахтли бўлиш учун, қўлларингизни - иш билан, қалбингизни - муҳаббат билан, онгингизни - мақсад билан, хотирангизни - фойдали билимлар билан, келажакни - умид билан тўлдиринг!                    

Ассалому алайкум Қадрдон!
Барчангизга янги тонг муборак бўлсин! Шу кунгача етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!





18 last posts shown.