#ТАБРИК
🔰
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! — Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига
табрик йўллади.
«
Қадрли ватандошлар!Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Рамазони шарифни оила ва яқинлар даврасида катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!
Халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари рўёбга чиқсин!
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!» — дейилади табрикда.
👉
Батафсил