Таълим касаба уюшмаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Кадровик
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишда огоҳлантириш муддатига қайси даврлар кирмайди?

Аксарият ҳолатларда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддатига кирмайдиган вазиятларда кўплаб иккиланишлар бўлади. Мазкур постда бу масалага батафсил тўхталиб ўтамиз.

Меҳнат кодексининг 165-моддаси 5-қисмига асосан Ҳодимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Масалан, иш берувчининг ташаббусига кўра ходим огоҳлантирилмоқда масалан сиз штатлар қисқариши, ходимни малакаси етарли бўлмаслиги ва ёки бошқа сабаблар билан  ходимни икки ой олдин огоҳлантирдингиз ходим шу вақтда касал бўлиб 15 кун меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолди. Сиз бундай вазиятда ходим билан меҳнат шартномасини 2 ой 15 кундан сўнг бекор қилишингиз мумкин. Чунки 15 кунлик огоҳлантириш муддати огоҳлантириш муддатига қўшилмайди.

Давлат ва жамоат мажбуриятига нималар киради? Сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини, шунингдек ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг вазифаларини бажариш, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ишида иштирок этиш, ҳарбий мажбуриятларни бажариш, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис сифатида иштирок этиш, суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия фаолиятида иштирок этиш каби фаолиятлар киради. (МК 282-модда)

Бироқ таътил даври огоҳлантириш муддатини тўхтатиш учун асос бўлмайди. Масалан, огоҳлантиришнинг бошида ходим меҳнат таътилига чиқиб кетди 24 календарь кунга. Бу даврда огоҳлантириш муддати тўхтамайди ўтишда давом этади.

Ҳодимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда қандай бўлади?
Барчага маълум ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда ходим томонидан иш берувчи икки ҳафта огоҳлантирилди. Бу вазиятда огоҳлантириш муддати ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳам, давлат ва жамоат мажбуриятини ҳам бажараётганда тўхтамайди. Чунки, МКнинг 165-моддасидаги огоҳлантиришнинг тўхтаб туриши асослари фақат иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳолатларига таълуқли ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


🚨Меҳнат кодексининг 232-моддасига биноан йиллик меҳнат таътилинидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бундай ҳолда, таътилнинг фойдаланилмаган қисми ходимга ўша иш йилининг бошқа вақтида берилиши керак.

Ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олишни меҳнат шартномасига ёки ички ҳужжатларга киритиш мумкинми?

✔️Йўқ, бу мумкин эмас.

Ходим иш берувчидан уни таътилдан чақириб олишни талаб қилишга ҳақлими?

✔️Ходим иш берувчидан унга берилган таътилни тўхтатиб туриш орқали уни таътилдан чақириб олишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Кимни таътилдан чақириб бўлмайди?

✔️Меҳнат кодексининг 232-моддаси 2-қисмига биноан, 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни, ўта хавфли ва ўта оғир ишларида ишлайдиган ходимларни йиллик меҳнат таътилинидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Иш таътилинидан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?

✔️Ходим таътилдан чақириб олишга розилиги тўғрисида алоҳида ариза ёзиши мумкин, шунингдек ўз розилигини бевосита иш берувчининг буйруғига имзо қўйиб ва сана кўрсатиб тасдиқлаши мумкин.

Ходимни неча кундан кейин таътилдан чақириб олиш мумкин?

✔️Ходим рози бўлса, уни таътилга чиққан куннинг ўзидаёқ чақириб олиш мумкин. Йиллик меҳнат таътилинидан чиқишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Яъни, 14 ёки 21 календар кундан кейин чақириш шарт деган талаб йўқ.

Агар ходим таътилдан чақирилса, таътил тўлови қайтариладими?

✔️"Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида"ги Низомнинг 10-бандига биноан, ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.

Таътилдан чақирилганда таътилнинг фойдаланилмаган қисмини пул компенсациясига алмаштириш мумкинми?

✔️Ҳа, мумкин. Бундай ҳолда, Меҳнат кодексининг 234-моддаси талабларига риоя қилиш керак.

Ходимни ижтимоий таътилдан ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш мумкинми?

Ходимни таътилдан чақириб олиш қоидалари йиллик асосий, қўшимча ёки йиллик узайтирилган таътилларга қўлланилади. Таътилдан чақириб олиш қоидалари ижтимоий таътилга, шу жумладан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга тааллуқли эмас.

Г.Рзаева

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


#Кадровик
Ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили бериш иш берувчилар томонидан қилинадиган хатоликлардан бири.

Кўп ҳолатларда ўриндош ходимларга меҳнат таътилини беришда иш берувчилар томонидан мунтазам қонун бузилишига йўл қўйилади.

МКнинг 213-моддасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган: ҳар йилги меҳнат таътили; ижтимоий таътиллар; иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Яъни умумий асосга кўра, асосий ва қўшимча таътилларни беришда асосий ва ўриндош ходимларга таътил беришда алоҳида асослар берилмаган.

МКнинг 439-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Юқоридаги моддага эътибор берадиган бўлсангиз, ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Масалан, МКнинг 220-моддаси 1-қ га кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Яъни агар ўриндош ходим бир ташкилотда ёки тармода 5 йил ўриндошлик асосида ишлаб келаётган бўлса, унга 2 кундан иборат қўшимча таътил берилиши керак.

Ёки, МКнинг 401-моддасида Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Яъни ходим МК 401-модда талабларига жавоб берса, ўриндош ходимга мазкур таътилни бериш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос

Инглиз тилини мустақил ўрганган Мираббос Мирафзалов ҳозир бу тилда худди ўзбекчадагидек равон гапиради. Отаси автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаган вақтида логистика соҳасидаги йигитларнинг фикрлашини кўриб, Мираббоснинг асосий вақтини билим олишга йўналтиришга қарор қилади. Ҳозирда Мираббос яна икки тилни ўрганмоқда.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади

@Yurist_Xizmati 5078-савол:

Ассалому алайкум. Аёлим туман Солиқ инспекциясида бош инспектор лавозимида ишлайди. Хозирда 23 хафталик хомиладор лекин вилоят солиқ бошқармаси кадрлар бўлими томонидан 11 март куни хозирда ишлаб турган лавозим номи ўзгарганлиги сабабли мехнат шартномасини 2 ой муддат ичида бекор қилиш хақида огохлантириш хати келибди бу қанчалик асосли ва бу бўйича қандай эътироз билдирса бўлади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.

Бу ҳолатда сизнинг KPI тизмида кам балл тўплаганингиз, сизни ишдан бўшатиш учун асос бўлмайди.

Бу ҳолатда сизга туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


5 йиллик имтиёз билан пенсияга чиқишим мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5074-савол:

Ассалом алейкум. Мен махсус ихтисослаштирилган мактабгача  таьлим ташкилотида тарбиячи булиб ишлайман. Ешим 50 да. Иш стажим 30 йил. Мен хам 5 йиллик имтиездан пенсияга чикишим мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади.

Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор.

Хусусан, қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган. Бироқ улар қаторида умумтаълим мактаблари ходимларии келтирилмаган.

Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган 1 2 3 рўйхатларда имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин бўлган касблар рўйхати бор.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати VII қисмида Ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва тарбиявий колониялар ўқитувчилари келтирилган.

Унда жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), санаторий типидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаб-интернатлар), имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва тарбиявий колониялар ўқитувчилари учун пенсияга чиқишда юқоридаги имтиёз назарда тутилган.

Шундай экан сиз ҳам махсус ихтисослаштирилган мактабда ишлаётган бўлсангиз 5 йиллик имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Қисқартиришга тушган ходимнинг икки ойлик огоҳлантириш даврини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас.

Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартибини белгилайди мазкур моддада иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тули хил огоҳлантириш муддатлари келтирилган масалан, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим 2 ой олдин огоҳлантирилиши ёки меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин огоҳлантирилиши кераклиги белгиланган.

Эски таҳрирдаги меҳнат кодексида агар иш берувчи мазкур огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирмоқчи бўлса, унда ходим билан келишиши лозим эди бироқ, амалдаги меҳнат кодексида бунинг акси. МК 165-моддаси 3-қисмига кўра Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ҳодимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

Яъни иш берувчи пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир деб айтилмоқда бундан англашиладики бу ерда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходим билан келишмай иш берувчининг ўзи буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ҳодимнинг розилиги ёки у билан келишиш талаб қилинмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


7271575.pdf
3.3Mb
⚡️Энди педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ

@Yurist_Xizmati 5073-савол:

Assalomu alaykum! Xodim pensiya yoshiga yetdi va ishlashda davom etmoqda uni ish beruvchi tomonidan ishdan bushatsa buladimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ. Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.

Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси
397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Малака оширишга борган ходимга ойлик маоши тўлиқ тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 5072-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisiz.
O‘qituvchilar ychun malaka ishirish 1 oy bo‘ldi. Savolim: Malakaga borgan o‘qituvchiga oylik maoshi to‘liq to‘lanmaydimi? Buxgalter shu paytgacha to‘luq to‘lagan edik endi aprel oyidan boshlab faqat asosiy ish haqi to‘lanadi,  maktadagi ustama,  xalqaro sertifikat ustamasi to‘lanmaydi dedi lekin Maktabgacha va maktab vazirligi ishonch telefoniga tel qilganimda mutaxasis quyidagicha javib berdi: birinchi marotaba boradigan o‘qituvchiga to‘liq ish haqi to‘lanadi, ikkinchi marotaba borayotgan o‘qituvchiga faqat asosiy ish haqi to‘lanadi dedi. Shu masalada huquqiy yordam bersangiz.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарорига иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом 2-бандига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши хизмат сафари ҳисобланади.

Эътибор берган бўлсангиз, хизмат сафари бу иш берувчининг топшириғи билан ходимнинг бошқа ҳудудда муайян топшириқни бажариши ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
хизмат сафарларида бўлганда;
иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.


Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти. Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Қўшиб ўтилган дарслар учун қандай ҳақ тўланади?

@Yurist_Xizmati 5069-савол:

Assalomu alaykum. Sizga savolim shuki men maktabda rus tili fani o'qituvchisi bolib ishlayman. Men bilan dars bo'lib o'tadigan sherigim kasalligi sababli uning darslarini qo'shib o'tyapman. Bunday holda menga haq qay tarzda to'lanadi. Darslarni boʻlib oʻtishga qanaqa maosh toʻlanadi. Hamkasbim uzoq vaqt davolanishda. Hamkasbim nomidagi boʻlinishdagi sinfigachi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 20-бандига кўра бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

Шундай экан, сиздаги ҳолатда гуруҳ дарсини қўшиб ўтишингиз ҳуқуқий асосга эга.

Бироқ юқоридаги банднинг иккинчи хатбошисига кўра бунда ушбу фанлар бўйича ўқитувчилар мавжуд бўлса бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Агар мактабда бошқа рус тили ўқитувчиси бўлса, унда дарсларни бўлиб ўтилиши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллаш тартиби

Интизомий жазо ким томонидан қўлланиши мумкин?

Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни иш берувчи томонидан.

Интизомий жазо қўллашдан олдин ёзма тушунтириш олиш ходимдан шартми?


Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Интизомий жазони расмийлаштириш тартиби қандай?


Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкинми?


Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзигахосликлар, билиш мухим бўлган қоидалар


Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда  давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.

Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.

Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади? 
1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.

Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш  мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ...").  Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.

Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.

Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.

2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).

3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.

4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.

Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчи баҳоларни ўз вақтида қўймаса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5067-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактабларни текшириш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 5066-савол:

Мактабимизда 2024 йили май ойида бандликни таминлаш маркази томонидан чукур текширув булиб барча хужжатлар текширилди хаттоки иш хаки табеллари хам мана хозир март ойида яна текшириляпти бу канчалик тугри хар йили текшириш тугрими хали бир йил хам булгани йук текширишганига

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари умумтаълим мактаблари фаолиятини текширишга ваколатли органлардан бири ҳисобланади.

Ушбу орган меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича текширув ўтказишга ваколатли.

Низом 7-бандига асосан текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
•  режали текшириш;
•  режадан ташқари текшириш;
•  назорат тартибида текшириш.

Ушбу низомнинг 9-банди қоидалари мазмуни шундан далолат берадики, умумтаълим мактаблари фаолиятини режали текшириш 1 йилда бир марта ўтказилиши мумкин. Фақат янги ташкил этилган мактаблардаги бундай текширув дастлабки 2 йил давомида ўтказилмайди. Бу низом 11-бандида белгиланган. Демак, сизлардаги ҳолатда ушбу орган мактабда режали текширув ўтказиши мумкин.

Бироқ бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиши керак:

Биринчиси, текширув муддати 10 кундан ошмаслиги керак.

Иккинчидан, режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.

Учинчидан, экширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Бунда мазкур бурюқда текшириладиган умумтаълим муассасаси номи, текширишнинг мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.

Тўртинчидан, текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган умумтаълим муассасасига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

Бунда мактаб низом 42-бандида белгиланган ҳуқуқларига эга бўлади. Сиз ушбу ҳуқуқларингиз билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
1. https://lex.uz/docs/-4307901#-4309630

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Иш берувчилар томонидан ходимни ишга олишда йўл қўйиладиган яна бир хатолик тўғрисида.

Бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг ўрнига бошқа ходим олишда аксарият иш берувчилар бу ходим билан меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузиб қўяди. Бу қонун бўйича хато. МКнинг 112-моддаси биринчи қисми 1-бандида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши белгиланган.

Агар иш берувчи бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг ўрнига олинган ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузган тақдирда ходим ишга қайтган тақдирда ўрнида ишлаётган ходимни ишдан бўшатишда муаммо бўлиши тайин.

Агар ходим билан муддатли меҳнат тузилган тақдирда МКнинг 158-моддаси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин, гарчи ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор ёки 3 ёшга тўлмаган боласи бўлган тақдирда ҳам. Чунки МКнинг 158-моддаси 3-қисмига кўра иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт (МК 408-м-2қ)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Бизга қарши курашган томони биздан консультация сўради.

Ўтган кун бир меҳнат низоси бўйича суднинг ҳал қилув қарорига кўра бизнинг ҳимоямиз остидаги фуқаро ишга тикланди. Суддан кейин иш берувчи биздан ишга тикланган шахсни ўрнига ишга олинган ходимни ишдан бўшатиш қай тартибда бўлишини сўраб қолди.

Фаолиятимиз давомида бундай қизиқ ҳолатларга кўп дуч келамиз ва бундай ҳолатларга ижобий ёндашамиз. Суд орқали ишга тикланган ходимнинг ўрнини қайтариш учун унинг ўрнига ишга олинган ходимни ишдан бўшатиш керак бўлади, бунинг қонуний тартиби ва у фуқарога тўланиши керак бўлган пуллар бор иш берувчилар буларга қаттиқ эътибор беришлари керак.

Меҳнат кодексининг 168-моддаси Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур модданинг 1-қисм 2-бандида шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан ишлаб турган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги айтилади. Демак, ходим ишга тикланса, унинг ўрнига олинган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Бунда меҳнат шартномасини бекор қилишда нималарга эътибор бериш керак?

1. Бундай ходим билан ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиши керак.
МКнинг 100-моддаси 1-қисмига кўра, шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги муносабати билан ходим ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши кераклиги белгиланган. Яъни бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ойлик ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

2. Яна бир ой қўшимча ойлик тўланиши мумкин.
МКнинг 100-моддаси 4-қисмига кўра агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

3. Ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак.
МКнинг 173-моддаси 1-2 қисмларига кўра МКнинг 168-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 6 ва 9-бандларида назарда тутилган тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинганда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши белгиланган. Яъни бизнинг ҳолатимизда ходим билан меҳнат шартномаси 168-модда биринчи қисм 2-банд билан бўшатилаётгани сабабли унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак. (Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори ҳақида МКнинг 173-моддаси 3-қисмига қаранг)

Шундай қилиб, ўзимизга судда қарши турган иш берувчига ишга тикланган ходимнинг ўрнида ишлаётган фуқарони ишдан бўшатишда юқоридаги қоидаларга эътибор бериши ҳақида маслаҳат бердик.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди.

Сергелидаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Д.М.га касб касаллиги бўйича тўланиши керак бўлган зарар тўловлари тўланмай келган. Суд ўқитувчи фойдасига Сергели туман ММТБдан 337 млн сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор чиқарган.

Маълум қилинишича, ўқитувчи Касаба уюшмалари федерациясига 2024 йил касб касаллигига чалингани ва унга зарар тўловлари тўланмай келаётгани борасида мурожаат қилган.

Бироқ унга касб касаллиги бўйича тўланиши керак бўлган зарар тўловлари тўланмай келган.

2025 йил 25 мартдаги суд ҳал қилув қарорига кўра, даъво қисман қаноатлантирилди. Унга кўра даъвогар Д.М.га жавобгар Сергели туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 19 275 204 сўм зарар, 48 188 011 сўм бирйўла тўланадиган нафақа, тўловлар ўз вақтида тўланмагани учун 268 706 187 сўм 13 тийин компенсация, 1 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундириб берилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


❗️Зўравон педагог ва тарбиячилар таълим тизимига ишга кириши тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларини ҳам боланинг таълим-тарбиясига масъул шахс этиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Улар бир йил ичида болага нисбатан такроран салбий хатти-ҳаракат қилса махсус реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ишга кириши тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Лайло Файзимуродова «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришга нафақат ота-она, балки таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, яъни педагоглар, тарбиячилар, шифокор ва ҳамширалар ҳам масъул шахс сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, ушбу шахс боланинг соғлиғига зиён етказгани сабабли реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳамда идоралар (боғча, мактаб, шифохона ва ҳоказо)га ишга кириши тақиқланади.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси идоравий келишувдан ўтиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

20 last posts shown.