#cўралган_мавзу
Аллергия нима ва у қандай ишлайди?
Аллергия – бу бирон бир ёт нарсага яъни аллергенга(чанг, гул, овқат махсулоти, дори ва хаказо) нисбатан организмни керагидан ортиқча иммун реакцияси(гиперсезгирлиги) хисобланади.
Қандай аллерген организмга тушишидан катьий назар аллергия содир бўлганда организмда деярли бир хил жараён содир бўлади:
📍Аллерген организмга биринчи марта тушганида иммун тизимда махсус антителалар(иммуноглобулин E) хосил бўлади. Бу антитела иммун тизимдаги махсус хужайраларга(семиз хужайралар ва х.) бирикиб олади. Яъни организм ёт нарса билан “танишади”, хотирада сақлаб қолади(сенсибилизация). Бу босқичда хеч қандай белгилар(симптомлар) кузатилмайди.
📍Ўша аллерген организмга иккинчи ва ундан кўп маротаба тушганида уни “таниб” олган хужайралар кўп миқдорда ўзидан томирлар кенгайтирувчи, яллиғланиш чақирувчи махсус моддалар(медиаторлар: гистамин, простагландинлар ва х.) ишлаб чиқаради. Айнан мана шу - шишлар, қизаришлар ва бошқа аллергик холатларни ривожланишига олиб келади.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━ @Tez_tibbiyyordam_103