СОДИҚ..
Азоб кўрдик ҳаддан ортиқ,
Ўлсак юрак тораймайди!
Бошинг омон бўлсин Содиқ,
Энди сочлар қораймайди!
Жигар-бағрим тиламану,
Дардинг айтмай, биламану,
Қора тортиб келаману,
Энди сочлар қораймайди!
Унда Камаз, бунда Дамас,
Боғдоддасан Баграмдамас,
Ёш ҳам аҳир йигирмамас,
Энди сочлар қораймайди!
Тақдирни сўк, Ҳаққа элан,
Тил танглайга тегмай тилан,
Қора бўёқ суртган билан,
Энди сочлар қораймайди!
Ёшликданку умидни уз,
Кексаликни тадбирин туз,
"Қизил юлдуз" қизил, афсус,
Энди сочлар қораймайди!
Бошга тушди, кўзлар гувоҳ,
Ҳиротдаги излар гувоҳ,
Манглайда оқ тузлар гувоҳ,
Энди сочлар қораймайди!
Дил сўтилар чок-чокидан,
Хўл-қуруқ кайф тароқидан,
Наф йўқ қизил, на оқидан,
Энди сочлар қораймайди!
Йиғлаб қаро бўлди не кўз,
Юпатмоққа ким топар сўз,
Қаро ерга кетгунча дўст,
Энди сочлар қораймайди!
Содиқ дилин чоғ қиламан,
Мирзо кўнглин доғ қиламан,
Бу дунёни оқ қиламан,
Энди сочлар қораймайди!
Муаллиф Мирзо Карим
@sheriat_olami
Азоб кўрдик ҳаддан ортиқ,
Ўлсак юрак тораймайди!
Бошинг омон бўлсин Содиқ,
Энди сочлар қораймайди!
Жигар-бағрим тиламану,
Дардинг айтмай, биламану,
Қора тортиб келаману,
Энди сочлар қораймайди!
Унда Камаз, бунда Дамас,
Боғдоддасан Баграмдамас,
Ёш ҳам аҳир йигирмамас,
Энди сочлар қораймайди!
Тақдирни сўк, Ҳаққа элан,
Тил танглайга тегмай тилан,
Қора бўёқ суртган билан,
Энди сочлар қораймайди!
Ёшликданку умидни уз,
Кексаликни тадбирин туз,
"Қизил юлдуз" қизил, афсус,
Энди сочлар қораймайди!
Бошга тушди, кўзлар гувоҳ,
Ҳиротдаги излар гувоҳ,
Манглайда оқ тузлар гувоҳ,
Энди сочлар қораймайди!
Дил сўтилар чок-чокидан,
Хўл-қуруқ кайф тароқидан,
Наф йўқ қизил, на оқидан,
Энди сочлар қораймайди!
Йиғлаб қаро бўлди не кўз,
Юпатмоққа ким топар сўз,
Қаро ерга кетгунча дўст,
Энди сочлар қораймайди!
Содиқ дилин чоғ қиламан,
Мирзо кўнглин доғ қиламан,
Бу дунёни оқ қиламан,
Энди сочлар қораймайди!
Муаллиф Мирзо Карим
@sheriat_olami