☀️28 декабрь - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг ардоқли фарзанди Эркин Воҳидов таваллуд топган кун.
Эркин Воҳидов умрининг сўнгги кунларигача эл-юрт дарди билан ёниб яшади. Унинг "Руҳлар исёни" достони, "Ўзбегим", "Инсон" қасидалари, "Сўз латофати" илмий-маърифий рисооаси оламшумул аҳамиятга эга.
Ўзбек халқининг ардоқли шоири Эркин Воҳидов ўз ортидан бебағо маърифий мерос қолдирди.
ГўзалликМулки борлиқ ичра бир маҳал
Кўрксизгина олам яралган.
Бермоқ учун дунёга сайқал
Олам аро одам яралган.
Шундан бери инсон тинмайин
Шу ер узра тер тўкар ҳамон.
Ерни гўзал қилгани сайин
Гўзал бўлур ўзи ҳам инсон.
Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоириБизни кузатиб боринг: Telegram|
Facebook |
web-sayt