#Таваллуд
14-январ — шоир Ғайрат Мажид таваллуд топган кун!ИШҚ
Дунёни тўлдириб гуллагим келар,
Аммо гул қайдадир, кўнгул қайдадир.
Ким у қуёшни май қилиб тутган,
Ким у юрагимни қиймалаган сир.
Мен ким дунёнинг бурчида бадар,
Ўйлари санқиган, хаёли дайди.
Кўнглумда бир гул бор, билар ҳаммани,
Афсуски, у гулни ҳеч ким билмайди.
Энди нилуфарнинг баргчаларидан,
Бир уй қураман, мусаффо манзил.
Осмон, тул қолдим, деб ўртанма ёмон,
Кел, менинг кўзимга, кўзимга осил.
Бир гул гуллигидан сўзлайди охир,
Дилимга илоҳий ифорлар елса.
Ахир, нима қилай тинмай ёнса дил,
Дунёни тўлдириб гуллагим келса.
Ғайрат Мажид
Бизни кузатиб боринг: Telegram|
Facebook |
web-sayt