🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Учкургон туман Қайқи қишлоғимизда жойлашган
"Саттибой Ҳалфа"
жоме масжидининг
Телеграмдаги расмий канали.
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун Админ👇
@AbdullayevIlhomjon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Muslim.uz
#rajab #roza #unutmang
🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

💬ҲАДИС ШАРҲИ

📚 Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

🗣ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

🕌БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

💬Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🕌 РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

🤲 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12


🗣ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook




Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_692 Сутранинг орқасидан ўтган нарса намоз ўқувчининг намозига таъсир қиладими? “Ҳадис ва Ҳаёт” 5-жуз
Poll
  •   Бошидан бошлайди
  •   Йўқ, зарар қилмайди
  •   Эҳтиётан қайтадан ўқиб олади
  •   Энди билиб оламан
3283 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_691 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саломни енгил қилмоқ…..” деганлар. “Ҳадис ва Ҳаёт” 5-жуз
Poll
  •   Мустаҳабдир
  •   Суннатдир
  •   Мандубдир
  •   Вожибдир
  •   Энди билиб оламан
3253 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_690 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишининг Исломининг гўзал бўлиши нимада деганлар? “Ижтимоий одоблар”
Poll
  •   Ота-онасининг розилигини топишда
  •   Ғийбатни тарк этишида
  •   Беҳуда нарсаларни тарк қилишда
  •   Ёлғондан узоқ бўлишида
  •   Энди билиб оламан
3253 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_689 Ҳадисни тўлдиринг: “Ким ҳар намоздан кейин “Оятал Курсий”ни ўқиса,….. “Тафсири Ҳилол” 1-жуз
Poll
  •   қиёмат куни энг бахтли инсонлар қаторида бўлади
  •   унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради
  •   онасидан янги туғилгандек гуноҳлардан покланади
  •   Энди билиб оламан
3283 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-она ўз фарзандига нимадан кўра афзалроқ нарса беролмайди деганлар? “Ижтимоий одоблар” китобидан
Poll
  •   Мол-дунё
  •   Гўзал одоб
  •   Чиройли исм қўйиш
  •   Энди билиб боряпман
2987 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_муборак

2025 йилнинг ва Ражаб ойининг биринчи ЖУМА айёми муборак бўлсин!

Илоҳим, йил давомида хайрли ва савобли амалларингиз кўп бўлсин. Яҳши инсонлар ҳамиша сиз билан бирга ёнингизда бўлсин.

Энг яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

4.3k 0 103 1 19

#Taziya

Assalomu aleykum aziz birodarlar Navbahor mahalla kamitet raisi bulib ishlab kelayotkan Islomjon ova bu foniy dunyodan boqiy dunyoga safar qilibdilar olloh safarlarini bexatar qilsin oila azolariga olloh sabr bersin Taziya vaqti nomalum

4k 0 12 56 29

Forward from: Muslim.uz
🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

#rajab #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Вақт ва соғлиққа бўлган муносабатимиз ҳаётдаги жиддиятимизни ҳам белгилаб беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин заиф мўминдан кўра Аллоҳнинг наздида яхшироқ ва суюклироқдир», деб марҳамат қилдилар. Жисмонан ва руҳан кучли бўлиш бир бурч. Аллоҳга қуллик қилиш учун яратилганимизни англаш, ер юзидаги зиммасига буюк вазифа юкланганини биладиган кишилардан бўлиш мана шудир. Қулоғидан аввал қалби эшитадиган, кўзидан аввал қалби кўрадиган мўмин мана шундай мўминдир. Бу борада энг кўп аҳамият бериладиган нуқта деб уйқуни айтиш мумкин. Уйқу умримизнинг энг катта қисмини ташкил этади. Бетартиб уйқу бутун ҳаётни изидан чиқаради. Барқарор ва яхши уйқу соғлиқ ва вақт жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади. Меъёрсиз уйқу зарарли. Уйқусини тартибга сола олмаганлар умрларини уйқусираб ўтказишади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

17 last posts shown.