Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азизлар, сизларни чин юракдан табриклайман. Кўзбўямачилигимиз ниҳоят халқаро даражага чиқди!
2023 йилнинг ноябрида CRIC-21 тадбирининг боғ экиш маросимида Танзила Норбоева ва Азиз Абдуҳакимовнинг шахсан ўзлари иштирок этганди. Экология вазиримиз шу йил февралда COP-14 яшил боғини экишда ҳам бош қош бўлган ва келгусида бу боғ ажойиб дам олиш маскани бўлишига умид билдирганди.
Қурғоқчиликка қарши курашиш тадбирининг боғи қуриб, тақир бўлиб ётибди; кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш тадбирининг боғи эса ёввойи ҳайвонлар қўним топган чангалзорга айланган. Нақадар рамзий!
Самарқанд вилоят экология бошқармаси ва журналистлар боғи ҳам қуриб ётибди. Ўртада журналистлар қўлда суғоргани учун яккам-дуккам дарахтлар кўкариб турибди. Олиб келинган кўчатларнинг айримлари экилмасдан жойида қуриган. Чунки эртаси куниёқ унутилган.
Шуҳрат Шокиржонов, журналист.
✅ @Samarqand_live