Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Орадан икки кун ўтиб, синглимни сўраб совчилар келишди. Дилдоранинг кўнгил қўйгани борлигини билардим. Йигит оиласида катта ўғил бўлгани учун бу йил уни уйлантириш керак экан. Шу боис.. эшик қоқиб келишганди.
Бечора онам яна менга мунгли нигоҳларини қадади. Оҳ, онама... армонлар қаъридан тез қариган онам–а...
– Ойи, мен розиман. Дилдорани узатаверинг, – дедим онамга кулимсираб қарарканман. Волидам лабларини қаттиқ тишлаганча кўз ёшга эрк берди.
– Нега Лобар? Ахир опаси бўлиб... одамлар нима дейишади? – онамнинг гапини охирига етказишга қўймадим.
– Ойи, яна бошламанг... Мен розиман, бемалол тўй бошлайверинг!
Аввалига йиғлаб сиқтаган онам чорасиз эканлигини билди чоғи, бошқа гапирмади.
Орадан бир ой ўтиб, ҳовлимизда тўй бўлди. Синглимнинг тўйи! Оппоқ либосда янада гўзаллашган синглимга ҳавасим келди. Назаримда, фариштадек турарди у рўпарамда. Жигаримни ўзга хонадонга кузатарканман, кўнглим йиғлади. Йўқ, у мендан аввал турмуш қураётгани учунмас.. яна бир меҳрибоним мендан олислашаётгани учун кўз ёш тўкардим. Мен синглимга термилиб, онам шўрлик эса менга тикилиб йиғлардик. Дилдора остонамизни тарк этиш арафасида “Қани дуо қилинглар”, деди маҳалламиз оқсоқолларидан бири. Шу тобда дадам бўлмаганига пушаймон бўлдим. Одатда, қизларнинг оталари дуо қилиб, пешонасидан ўпиб, бахт тилаб кузатишарди. Синглимга эса бегоналар оқ фотиҳа беришди. Яна бир марта алам қилди менга...
Тўйда янги ёзган қўшиғимни куйладим. “Армон” деб номланарди қўшиқ. Ашуламни тинглаб, онам селдек оқди.
“Дардни куйлаб, дард излаган менман ўша,
Бахтни ўйлаб, бахт чизмаган менман ўша.
Севгисини аламларга совға қилиб,
Ишқ йўлида ҳеч кезмаган менман ўша.
Лайлидирман, Мажнуним йўқ севгим билар,
Ошиқликнинг тиконлари бағрим тиғлар.
Юрагимнинг бир четида арслон йиғлар,
Армонлардан ҳеч безмаган менман ўша.
Ноламга тўйхонанинг тўрида ўтирган келинчак унсиз кўз ёш тўкди. Унинг бахтли бўлишини чин дилимдан тилардим. Менку ўз йўлимдан қайтмайман, “Менинг ҳам бахтимни синглимга қўшиб бергин Худойим”, деб сўрадим Яратганга нола қилиб.
Тўйхонадан чиқиб кетарканман, ортимдан икки аёлнинг гаплари қулоғимга чалинди: “Доно, нега биринчиси қолиб, иккинчисини узатди? “ деб сўради биринчи аёл. “Э, билмайсизми, биринчи қизи артистку. Артистларни эр олармиди?” деб жавоб қилди иккинчиси.
Уларнинг гапини эшитмаслик учун қадамимни тезлатдим. “Дод” деб юборишдан ўзимни аранг тийиб тургандим. Нега одамлар бунчалар тубан? Нега бунчалар паст назарда фикрлашади? Э, Худо, ҳали бундай гапларнииг қанчасига бардош беришимга тўғри келаркан? Илоҳо, Ўзинг қўллагин!
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi