#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#2
Психолог ёнидаги салфеткадан олиб, унга узатди.
- Исмингиз нима? – сўради Сабрия Иброҳимовна аёлга қатъий нигоҳ ташлаб.
- Рухсора! – жавоб қилди мижоз мутахассиснинг кўзларига қарамай.
- Хўш... – Сабрия Иброҳимовна ўрнидан туриб, Рухсорага яқин ўтирди.
- Биласизми, мен... мен ўзимни ўлдирмоқчиман! – яна гапини қайтарди аёл.
- Қандай ўлдирмоқчисиз? Осмоқчимисиз, сирка ичмоқчимисиз, ёки доридан заҳарланмоқчимисиз? Балки ўзингизга ўт қўймоқчидирсиз? – майинлик билан савол берди мутахассис.
Рухсора қаршисидаги аёлга ғалати тикилиб қолди. Психологнинг кутилмаган гапларидан ҳайратга тушди.
Сабрия Иброҳимовна эса аёлнинг ҳайрат билан тикилишга аҳамият бермагандек, гапида давом этди:
- Ўзингизни осолмайсиз, осон эмас. Бўйнингизни қирқиб юборгудек қисади, нафасингиз қайтади. Дорини ҳам бирданига 10 тасини ютиш қийин. Битталаб ютаётганда ҳаёт кўзингизга ширин кўриниб, фикрингиздан қайтиб қолишингиз мумкин. Битта... сааал яхши вариант бор. Машина тагига ташланг... агар омадингиз келса ўласиз, омадсиз бўлсангиз, ногирон бўлиб аравачада қоласиз. Буям тўғри келмасаканми?
Рухсоранинг жаҳли чиқиб, ўрнидан туриб кетди.
- Нималар деяпсиз? Мени калака қилаяпсизми? Сизни яхши психолог деб... – Сабрия Иброҳимовна унинг гапини бўлди:
- Нима деяпман? Сиз ўзимни ўлдирмоқчиман деяпсиз, мен сизга йўлларини кўрсатяпман. Нимаси ёмон? Шуни сўрашга келганмидингиз ёнимга?
Рухсора кўз ёшларини артганча, эшик томон юрди. Бироқ ортидан Сабрия Иброҳимовнанинг янграган овози ўгирилишга мажбур қилди:
- Ўзини ўлдириш ожизлик эканини биласизми? Аллоҳга исён бу. Сиз ўзингизни ўлдиришни истамаяпсиз? Агар ростмана истаганингизда, кўрсатган йўлларимдан бирини танлардингиз. Ё бу ерга келиб ўтирмай, ўлардингиз. Нима истаётганингизни билмаяпсиз. Аввал нима ҳоҳлаётганингизни билиб олишингиз керак!
Рухсоранинг яна кўзлари ёшланди. Психолог томон назар ташлади.
- Қандай билай? Шунақа боши берк кўчага кириб қолдимки, йўл топа олмаяпман.
- Келинг, ўша кўча ҳақида менга айтингчи... Балки чиқиш йўлини топармиз...
Аёл чуқур хўрсинганча жойига қайтиб ўтирди.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi