Forward from: Sammuslim.uz
Самарқандда файзли кеча – Зайниддин домла мазҳабга эргашишнинг зарурияти ҳақида сўз юритдилар
Рамазон – иймон ва ихлос ойи, илм ва маърифат ойи. Уммат бирлиги ва ҳақ йўлда мустаҳкам туришда мазҳабнинг тутган ўрни беқиёс. Шу муборак кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, устоз Зайниддин домла Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар.
Самарқанд шаҳридаги "Ҳўжа Исҳоқи Валий" жоме масжидига ташриф буюриб, устоз Зайниддин домла вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла ҳамроҳлигида жамоат билан учрашдилар
Таровеҳ намози олдидан устоз Зайниддин домла "Мазҳаб – уммат бирлигининг асоси" мавзусида сўз юритиб, уламолар йўлидан оғишмаслик, мазҳабга эргашиш Ислом умматининг бирлиги ва барқарорлиги учун нақадар муҳим эканини таъкидладилар. Улар мазҳабсизликнинг одамни бидъат ва гумроҳликка бошлаши ҳақида огоҳлантириб, ҳақ йўлдан юришнинг аҳамиятини тушунтирдилар
Таъсирли ва маънавий завққа бой бўлган ушбу учрашувдан сўнг жамоат билан биргаликда таровеҳ намозини адо этдилар.
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL