Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й.   31 Январь
Хижрий  1446 й.  1 Шаъбон


Жума


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 06:19  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 17:57  *
****

🌘 Тонг - 06:24
🌞 Қуёш - 07:44


Намоз вақти (Каттақўрғон):


⭐️ Бомдод  -  07:00

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср  -  16:30

⭐️ Шом  -  18:05

⭐️ Хуфтон  -  19:30


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz








🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!



🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇


Telegram 👈


📹 Youtube 👈


📸 Instagram 👈


💬 Facebook 👈



https://t.me/Qorirovotuz


Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
Poll
  •   Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
164 votes


Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Poll
  •   Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
162 votes


🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


#Фойдали

Уларга яқин бўл!
1. Мухлис, ихлосли киши.
2. Вафодор киши.
3. Саховатли, сахий киши.
4. Садоқатли, ишончли киши.


https://t.me/Qorirovotuz


Тақлидни бас қил, ўзингни изла!


https://t.me/Qorirovotuz


#кечки_зикр

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.


https://t.me/Qorirovotuz


🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!


https://t.me/Qorirovotuz


#Ҳадис

Ўзгаларни айблашдан эҳтиёт бўлинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, - дедилар. Имом Термизий ривояти.

Шарҳ: Агар бирор киши гуноҳ қилиб, кейин ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, энди ҳеч ким унга “Сен шундай гуноҳ қилган эдинг” дейишга ҳақли эмас. Ким шундай қилса Аллоҳ таоло унинг ўзини ўша гуноҳга мубтало этади. Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки унинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло сизни ўзгаларнинг айбларини тарқатиш учун яратмади. Балки, Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Шундай экан, ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз ўзгаларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни ўз айбларини кўрадиган, ўзгаларнинг айбларини кўрмайдиган қилиб қўяди.


https://t.me/Qorirovotuz


#зикр

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي
      
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин».
 
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Роббиғфир лий хотий`атий, ва жаҳлий, ва исроофий фий амрий куллиҳ, ва маа анта аъламу биҳи минний».
(Икки шайх ривоят қилишган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан


https://t.me/Qorirovotuz


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ТЕНГЛИК ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ

CАВОЛ: Ҳазрати Умарнинг: “Менда жоҳилиятдан бирор нарса қолмади. Фақатгина мусулмонлардан қайси аёлга уйланишим ва кимга қиз беришимга парво қилмайман”, деган гапларини қандай тушунамиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Сийриндан, у эса буюк саҳоба Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан нақл қилган саволда зикр қилинган ривоятни тўлиқ шакли қуйидагича:

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ : مَا بَقِيَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَخْلاَقِ الْجَاهِلِيَّةِ ، إلاَّ أَنِّي لاَ أُبَالِي إلى أَيَّ الْمُسْلِمِينَ نَكَحْت وَأَيَّهُمْ أَنْكَحْت.

“Менда жоҳилият ахлоқидан бирор нарса қолмади. Фақатгина қайси муслима аёлга уйланишим ва қайси мусулмонга қизимни никоҳлаб беришимга парво қилмайман” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ибн Саъд “Табақот”да ривоят қилишган).

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларида никоҳдаги тенглик ҳақида сўз юритилмоқда. Шунинг учун ҳам муҳаддислар ушбу ривоятни “Кафоат боби – никоҳдаги ўзаро тенглик” мавзусида келтиришган. Яъни, мусулмонларнинг барчалари никоҳда, ўзаро қуда-андачиликда бир-бирларига тенгдирлар. Улар наслу насабга қараб одамларни ажратишлари ва бу борада ҳаддан ошишлари тўғри эмасдир. Шунинг учун мен кимнинг қизига уйланишим ва кимга қизимни никоҳлаб беришимнинг аҳамияти йўқ. Бунда фақатгина унинг мусулмон бўлиши кифоя”, дейилмоқда.

Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамларга наслу насабига қараб муомала қилиш, насли пастроқ кишиларни одам ўрнида кўрмаслик авж олган эди. Ислом дини келиб, бу тушунчалар мутлақо нотўғри эканини, одамлар аслида бир мартабада эканларини, фақатгина тақволари билан бир-бирларидан ортиқ эканларини баён қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларига қарата шундай мурожаат қилганлар:

"إن الله قد أذهب عنكم عُـبـِّية الجاهلية وتعاظمها بآبائها ، الناس رجلان : بَـرٌّ تقي كريم على الله عز وجل ، وفاجر شقي هيِّن على الله عز وجل ، الناس كلهم بنو آدم ، وخلق الله آدم من تراب" (رواه الترمذي).

“Аллоҳ сизлардан жоҳилият давридаги ота-бобоси билан фахрланиш ва кибрланиш одатини кетказди. Одамлар икки тоифадирлар: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадр топган – солиҳ ва тақволи киши ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрсиз – фожир ва бахтсиз киши. Одамларнинг барчаси Одамнинг фарзандларидир. Одамни эса, Аллоҳ таоло тупроқдан яратган”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Шундан келиб чиқиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам никоҳда мусулмонлар ўзаро тенг экани ва наслу насабга кўра одам ажратиш нотўғри эканини айтмоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази



https://t.me/Qorirovotuz


#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”


https://t.me/Qorirovotuz


#ТАФАККУР

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
- “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, менинг дуоларим ижобат бўлсин” - дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Эй Анас касбингни пок қил, дуоларинг ижобат бўлади. Киши оғзига бир луқмани харом солади, натижада дуоси “40” кун қабул бўлмайди” - дедилар.


https://t.me/Qorirovotuz


#Фойдали

Имом Шофеийга: “Ақл ҳақида бизга хабар беринг. Киши у билан туғиладими?” дейишди. У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.


https://t.me/Qorirovotuz


КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташқингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


https://t.me/Qorirovotuz

20 last posts shown.