#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
245-қисм.
Келин ҳам ўзимиздан. Танийсанми, йўқми паст маҳаллада Бакир ака деган одам бор эди, шуни набирасини келин қилишди.
Маҳаллий янгиликлар ҳозир онаси томонидан бежиз тилга олинмаётганини Иёз тушунди ва ўзини худди бу гапларга чалғигандек қилиб кўрсатди.
-Ўҳ-ҳў, ўн кунда шунча гап?! Ҳамма касалхонага ётишимни кутиб турган эканми -а?
-Ҳа, нима дейсан энди. Эл-юрт шу-да, бир кун аза, бир кун тўй... Табассум опангниям эри куни кеча тоғдан қайтиб келди. Бечора мендан ҳавотир олгани учун уйига кетолмасдан юрибди. Мана энди сен келдинг, опанггаям руҳсат берамиз. Қолгани бир гап бўлар...
-Ҳа, бир гап бўлар она... Ўзиздан гапиринг, нима бўлди? Нега бирданига мазангиз қочди? Бирон нарсадан сиқилдингизми-а?
Афшар хоним оғиргина тин олди. Минг чап берса ҳам энди бу мавзуда гапирмасликнинг иложи йўқ...
-Ҳавотир олма, шунчаки қон босимим бир кўтарилиб, бир тушиб... ўйнаяпти. Қарияпман шекилли...
Иёз аста бу меҳрибон аёлнинг елкасига бош қўйди. Сезиб турибди онаси ҳозир ундан ниманидир яширяпти. Пича шу зайлда туришди, сўнг Иёзнинг ўзи уй ҳизматкори мавзусидан гап очди:
-Табассум опа қайтгунларича ўрниларига одам топмасам бўлмайди. Сизни уринтириб қўйишни истамайман. Яна бир-икки кун шу ерда бўлиб турсалар, бу масаланиям ҳал қилиб оламиз. Ҳозир нима кўп, ҳизматчи кўп. Қидирсак, шу маҳалланинг ўзидан ҳам кимдир чиқади.
-Сен нима десанг, шу!- деди Афшар хоним ўғлининг бу гапларига ройишлик билдиргандек бўлиб, сўнг секингина унинг елкасига қоқиб қўйди.
🍃
-Йўқлигингда фермадан Қобил амакингни ўғли келувди. Сафар аканг янги молхонадаги темир-терсакларни суғуриб, бир машина қилиб юклаб олиб кетганмиш. Сўрашса, "Иёзбекнинг ўзи билади" деб жавоб берибди.
Онасининг гапларини эшитди-ю, Иёз бу хонага нега кирганини ҳам унутгандек остонада жим туриб қолди.
Ғижинганидан ўғлининг иягидаги мускуллар ўйнаб, ранги қандай қизариб-бўзараётганини Афшар хоним кўриб турарди.
-Хабаринг йўқмиди?-деди билиб-билмай ўринсиз мавзудан сўз очиб қўйганини тушуниб, бўшашганча. Сўнг вазиятни силлиқлашга тушди:
-Балки бўрттириброқ гапиришгандир. У ердаги темир-терсакларни агар суғуриб тортадиган бўлса-тим ағанаб тушади-ку! Олган бўлса, майда-чуйда, кераксизларини олгандир...
Иёзга йўқ жойдан шиддат битди:
-Ўзим бормасам бўлмайди, она! Бу одам жуда ҳаддидан ошиб кетди!
Ўғлида уйғонган эски Иёзга ҳос шаҳду-шиддатни кўриб, Афшар хоним ўтирган жойида донг қотди.
-Вой ўлай, энди нима бўлади-а? Нималар қилиб қўйдим...
Бир жойга миҳдек қадалган одамга қийин. Оёғи билан ерга боғланган дарахт, заминга қозиқдек қоқилган тоғлардан қиёс. Афшар хоним энди аввалгидек отилиб туриб, ўғлининг йўлини тўса олмаслигидан ўкинди.
-Пок Парвардигор мендек гумроҳ бандангни кечир! Боламни ўзинг паноҳингда асра. Ёмонларнинг кўнглига инсоф сол...
🍃
Куни кеча куз ортидан дарахтлар бирин-кетин баргини тўкиб ерга турфа ранг поёндоз тўшаётган эди. Энди эса бу поёндозлардан рангин бўёқлар ўчиб, атроф олам дунёда фақат иккита ранг ҳоким бўлишини истайдиган совуқ қиш ташрифига ҳозирлик кўра бошлади.
Иёз суви анча тортилиб қолган Яхсувга ҳам не бир хаёлда ўйчан турмулиб ўтди. Вужуд-вужудида тушунарсиз ҳорғинлик бор. Салон ичида янграётган мумтоз оҳанг аста-секин уни уйқуга элита бошлади. Аммо йўл дегани нотекис, машина ғилдираклари остидан сочилаётган майда тошчалар бу зайлда ухлашга ҳам қўймасди одамни.
Иёз қанча пинакка кетганини билмайди, чўчиб уйғонди-ю ҳайдовчидан "мусиқа овозини ўчирайлик" деб илтимос қилди. Сўнг кўзларини ишқалаб атрофга қаради: йўлнинг катта қисми аллақачон ортда қолган, машина ойнасидан чўққисига биринчи қор тушиб улгурган оқсоч тоғлар манаман деб ўз виқорини намойиш эта бошлаган эди.
Улов сўқмоқ йўлга бурилгунча Иёзнинг хаёлини тушунарсиз ўйлар чулғаб турди. Сафар гўш, Ширияздон, Мўмин Шайхов, эски душмани Акобир Сулаймонов, ҳалиям очиқликда юрган Соҳиб Сафоевнинг арзандаси Афтондил...
(Давоми бор)
@Qalbgavhar