📣"Adolat" SDP | Qaraqalpaqstan Respublikası


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


«Adolat» SDP QR Keńesiniń rásmiy telegram kanalı

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида ўтказилган «Конституция билимдони» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичидан видеолавҳа.

🎥Наргиза Рамбергенова томонидан тасвирга олинган.

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


Ёшларнинг ҳуқуқий савиясини ўсиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш ҳамда уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партиямиз томонидан ўтказиб келинадиган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳам мазкур мақсадни кўзлаган.


📌Жорий йилнинг 4-14 ноябрь кунлари Республика бўйлаб барча умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди.

📍Унда ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар мактабида беллашди.

Батафсил - https://telegra.ph/Konstituciya-bilimdoni-k%D1%9Erik-tanlovining-%D2%9Aora%D2%9Balpo%D2%93iston-Respublikasi-bos%D2%9Bichi-b%D1%9Elib-%D1%9Etdi-11-25

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞 Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 33-йиллиги муносабати билан “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида “Байроғимиз – фахримиз!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 23-мактаб ўқувчилари томонидан яратилган 100 дан ортиқ суратлар кўргазмаси ташкил этилди. Партия вакиллари ўқувчи ёшлар томонидан ишланган суратларда Ватанга муҳаббат, унинг рамзларига ҳурмат ҳамда Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига бўлган юксак ишонч акс этганлигини алоҳида қайд этдилар.


Тадбир якунида ижодкор ёшлар тақдирланиб, уларга партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Батафсил юқоридаги лавҳада👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Zoom дастури орқали ташкил этилган “ Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари”  мавзусидаги сиёсий ўқувдан видеолавҳа.

🎥Наргиза Рамбергенова томонидан тасвирга олинган.

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


🔰Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Zoom дастури орқали “ Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари”  мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев кириш сўз билан очди ва бошқариб борди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди. Айниқса, Муҳтарам Президентимизнинг 20-ноябрь кунги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги янги Ҳукумат олдида турган вазифалар ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олган маърузаси ҳар бир партия фаоли ва  депутатлар олдига юксак вазифалар юклайди.

❇️ Сиёсий ўқувда партиядан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот сектори бош маслаҳатчиси Б.Матжанованинг  “Депутатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешованинг  “Партия ва сайловчилар билан депутатлар ўртасидаги алоқалар” мавзусидаги маърузалари тингланди.

✳️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, фракция раҳбари Я.Абдуллаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Партия фракцияси аъзоси Ж.Бердихановлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Наргиза Рамбергенова - ҚМУ талабаси

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


#Сиёсий_ўқув_2024

Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди.


@QRAdolat


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига Очилбой Раматов маъқулланди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Жамшид Қўчқоров маъқулланди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига Жамшид Хўжаев маъқулланди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Зулайҳо Маҳкамова маъқулланди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#МУНОСАБАТ

Рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади


Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари:


— Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар илгари сурган таклифларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларнинг асослиларини эътироф этди. Жумладан, партиямизнинг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархларнинг сунъий ошишининг олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишлари ижобий баҳолангани, албатта, келгуси фаолиятимизда бизга куч-ғайрат бағишлайди.

Кўп миллатли халқимизни ўйлантириб турган кўплаб муаммоларга қонуний ечим топишда парламентнинг ролини ошириш ҳақидаги ташаббуслар ҳам фракциямиз аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Бинобарин, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурлари шаҳар ва қишлоқларимиздаги халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлса-да, ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштироки, унинг ижроси устидан назорати деярли сезилмагани асосли танқид қилинди. Энди биз, депутатлар ушбу фикрлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва инвестиция дастурларини тайёрлашда фаол иштирок этадиган мукаммал тизим яратишимиз лозим бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг уй-жой сотиб оладиган аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни кучайтиришга оид таклифи ҳам эътиборга молик. Сабаби, кейинги йилларда кўплаб юртдошларимиз айрим сохта «қурувчилар»нинг ноқонуний ҳаракатидан азият чекмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларга чек қўйиши, шубҳасиз.

Мамлакатимиз раҳбарининг тугал ечимини кутаётган мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишларини якунига етказишга доир таклифларини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, партиямиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш тарафдори.

Шу нуқтаи назардан айтганда, дори-дармон тармоғини тартибга солиш, тиббиётда рақамли платформалардан самарали фойдаланиш ва мажбурий тиббий суғурта тизимини мувафаққиятли ишга туширишга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш яқин истиқболдаги фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб қолади.

Мажлисда парламентда мухолифатни жонлантириш ва уларга қўшимча ҳуқуқлар бериш таклифи ҳам билдирилди. Бу демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соғлом рақобат ва очиқ муҳокамаларни таъминлайди.

Ушбу тарихий нутқда сайловлардаги соғлом рақобат, қарашлар плюрализми парламентга кўчиб ўтиши, янги Ўзбекистон парламенти «ғоялар генератори»га, конструктив баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши лозимлиги ҳам қайд этилди. Бундай ёндашув парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади.

Президентимиз белгилаб берган устувор вазифалар ва илгари сурилган муҳим таклифлар халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, «Адолат» СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ушбу залворли вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этишда янада фаол иштирок этади.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#KONSTITUTSIYA
#28_modda

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. VII боб. 28-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава VII. Статья 28
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 7. Article
28

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб_олинг
#фойдали

Энди донорларга катта миқдорда пул маблағи тўланади

💳 Янги тизим билан кўнгилли қон топширувчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

Айтганча, “Адолат“ СДПнинг бу борадаги лойиҳаларидан хабардормисиз❓

Юқоридаги лавҳада батафсил танишинг
👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/659175

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб_олинг
#фойдали

🎞 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида қандай ҳуқуқ ва ваколатга эга?

Юқоридаги видео шу ҳақида👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин – Президент

Батафсил: https://uza.uz/posts/659124

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга – Президент

Батафсил: https://uza.uz/posts/659120

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

14 last posts shown.