📣"Adolat" SDP | Qaraqalpaqstan Respublikası


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


«Adolat» SDP QR Keńesiniń rásmiy telegram kanalı

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Zoom дастури орқали “Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рувож Отарбаев кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20-ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги янги Ҳукумат олдида турган вазифалар мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олган маърузаси ҳар бир партия фаоли ва  депутатлар олдига юксак вазифалар юклайди.

Сиёсий ўқувда партиядан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот сектори бош маслаҳатчиси Б.Матжанованинг  “Депутатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешованинг “Партия ва сайловчилар билан депутатлар ўртасидаги алоқалар” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, фракция раҳбари Я.Абдуллаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Партия фракцияси аъзоси Ж.Бердихановлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#ТАКЛИФИМИЗ_АМАЛДА

Ижтимоий объектларни бегоналаштиришга йўл қўйилмайди!

Маълумки, "Адолат" социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида истироҳат боғлари, сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш, ва бунинг учун жавобгарликни белгилаш таклифи илгари сурилган эди.

Партия ўрганишларига кўра, ҳозирги кунда республикадаги 184 та истироҳат боғларида дарахтзор ҳудудлар камайтирилиб, 944 та бино-иншоот қурилган. 18 та истироҳат боғида 91 та ноқонуний қурилма мавжуд эканлиги аниқланган. Уларнинг 98 тасида 1 248 та аттракционлар ноқонуний ўрнатилган.

Партия Сайловолди дастурида белгиланган мазкур мақсадларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан "Адолат" СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида Президентимиз сайлов компанияси давомида партиялар томонидан илгари сурилган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган таклифларнинг амалга оширилиши муҳим эканлигини таъкидлади. Шу жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш, дорилар устидан назоратни кучайтириш, сунъий нарх ошишининг олдини олиш ва рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланган эди.


Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланса, янги парламентнинг биринчи қонуни бўлади.


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади

Йиғилишда дастлаб депутатларнинг ушбу масала юзасидан олиб борган ўрганишларига эътибор қаратилди. Маълум қилинганидек, сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётгани кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳит ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётган эди.


БАТАФСИЛ

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

"Конституция билимдони" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32-йил тўлади.

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий асосларини белгилаб борган Бош Қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбирлар анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Ана шулардан бири Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан ҳар йили "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида ўтказиладиган "Конституция билимдони" кўрик-танловидир.

Ёшларнинг ҳуқуқий савиясини ўстиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш ҳамда уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партиямиз томонидан ўтказиб келинадиган "Конституция билимдони" кўрик-танлови ҳам мазкур мақсадни кўзлаган.

Республика бўйлаб барча профессионал таълим муассасалари бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилиб келинмоқда.

Унда ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги
Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар мактабида беллашди.

Дастлаб танловни "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари
Р. Отарбоев очиб берди ва қатнашувчиларга омад тилади.

Танловда иштирокчилар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзу каби учта шарт бўйича беллашдилар. Улар ўз чиқишларида мамлакатимиз Конституциясини қанчалик билиши ва қонунларимиздан хабардорлиги, саҳна ва нотиқлик маданияти борасидаги маҳоратини намойиш этишди.

Танлов қизиқарли савол-жавоблар, ёшларнинг Конституция бўйича билимини синовдан ўтказишга қаратилган саҳна кўринишларига бой бўлди.

Энг фаол ва билимдон иштирокчи сифатида ўзини кўрсата олган Нукус шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Динмухаммед Ержанов танлов ғолиби бўлди.

Энди у ўз билимларини "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Республика босқичида синовдан ўтказади.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида ўтказилган «Конституция билимдони» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичидан видеолавҳа.

🎥Наргиза Рамбергенова томонидан тасвирга олинган.

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


Ёшларнинг ҳуқуқий савиясини ўсиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш ҳамда уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партиямиз томонидан ўтказиб келинадиган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳам мазкур мақсадни кўзлаган.


📌Жорий йилнинг 4-14 ноябрь кунлари Республика бўйлаб барча умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди.

📍Унда ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар мактабида беллашди.

Батафсил - https://telegra.ph/Konstituciya-bilimdoni-k%D1%9Erik-tanlovining-%D2%9Aora%D2%9Balpo%D2%93iston-Respublikasi-bos%D2%9Bichi-b%D1%9Elib-%D1%9Etdi-11-25

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞 Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 33-йиллиги муносабати билан “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида “Байроғимиз – фахримиз!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 23-мактаб ўқувчилари томонидан яратилган 100 дан ортиқ суратлар кўргазмаси ташкил этилди. Партия вакиллари ўқувчи ёшлар томонидан ишланган суратларда Ватанга муҳаббат, унинг рамзларига ҳурмат ҳамда Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига бўлган юксак ишонч акс этганлигини алоҳида қайд этдилар.


Тадбир якунида ижодкор ёшлар тақдирланиб, уларга партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Батафсил юқоридаги лавҳада👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Zoom дастури орқали ташкил этилган “ Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари”  мавзусидаги сиёсий ўқувдан видеолавҳа.

🎥Наргиза Рамбергенова томонидан тасвирга олинган.

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


🔰Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Zoom дастури орқали “ Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари”  мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев кириш сўз билан очди ва бошқариб борди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди. Айниқса, Муҳтарам Президентимизнинг 20-ноябрь кунги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги янги Ҳукумат олдида турган вазифалар ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олган маърузаси ҳар бир партия фаоли ва  депутатлар олдига юксак вазифалар юклайди.

❇️ Сиёсий ўқувда партиядан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот сектори бош маслаҳатчиси Б.Матжанованинг  “Депутатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешованинг  “Партия ва сайловчилар билан депутатлар ўртасидаги алоқалар” мавзусидаги маърузалари тингланди.

✳️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, фракция раҳбари Я.Абдуллаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Партия фракцияси аъзоси Ж.Бердихановлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Наргиза Рамбергенова - ҚМУ талабаси

🌐Бизни кузатиб боринг ⬇️
@QRAdolat


#Сиёсий_ўқув_2024

Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди.


@QRAdolat



11 last posts shown.