⚡️⚡️⚡️
83 ЁШЛИ ОТАХОННИНГ МАҚСАДИНИ ҚАРАНГ!
Ассалому алайкум, мақсадлари баланд, аслзода ўқирманлар.
Шу десангиз, сиз расмда кўриб турган инсон - яқинда видеода кўрсатганим 83 ёшли Япон отахон. Кеча бу отахон билан гаплашиб, бир қанча "Матвассалар" олдим. Шуни бугун сизларга ҳам улашмоқ истайди бу кангул!
Бу отахоннинг нафақага чиққанига анча бўлган. Ҳозир бизнинг компанияда ярим ставка билан ишлаябди. Биздаги таксичиларга ўхшаб, "Ўзи таксист эмасман, зерикканда чиқиб тураман" демасдан, мақсад билан ишга кирган. Инглиз тилини ўрганишни ният қилган экан. "Нима қиласиз Инглиз тилини?" десам, "Телефонда ишлатса бўладиган Японча-Инглизча программа яратмоқчиман" дейди. Томим кетиб қолди. Тасаввур қилаябсизми? 83 ёшли отахон нималарни мақсад қилаябди.
Бу японларнинг узоқ умр кўришини асосий сабабларидан бири бўлса керак. Қариликка енгилмайди. Бизда, 30 дан ўтган аёллар мен 4 та туққанман деб, ҳар ўтириб турганда "Оҳҳҳ белим" деб тураябди. 40 дан ўтганлар "Войдод мен қаридим. Шовқинга черепной давлениям кўтарилиб кетаябди" деб қолишаябди. 50 дан ўтганлар мўйсафид отахонни ёқиб олиб, 60 дан ўтганлар "Ўламан" деб қўрқитишаябди. Манови Японлар 60 ёшда уйланиб, янги ҳаёт бошлаябди. Бунақаси кетмайди. Хурматли ёши катта ўқирманлар, 80 га кирмагунча қариман деманг. Ҳали ўн гулимдан бир гулим очилмаган деб, гуркираган олов бўлиб юраверинг))
Энди, иккинчи бўлимга ўтсак, мана бу отахон билан бўлган суҳбатдан яна битта нарсани ўргандим. Натижаси бўладими, йўқми катта-катта мақсадлар қилишни мақсад қилиб қўйдим. "Битта яхши қора Ласеттини олиб, ўғилларимга тўйни додахўжасини бериб, уйни бир данғиллатиб қурсам" деган олий мақсадимдан кечиб юбордим))
Ҳурматли ёшлар, мақсадларни катта-катта қўйинг. 83 ёшли отахон АЙТИни ўрганиб, инглиз тилини ўрганиб бир нарсалар қиламан деб юрган пайтда, сиз 20 ёшда ўқишдан йиқилиб, нимадир ишингиз ўхшамай қолса "Бўлди, хонавайрон бўлдим. Нега онам мени омадсиз туққан?" деб тушкунликка тушиб ўтирибсиз. Босинг, йиқилсангиз яна туринг, яна йиқилинг, яна туринг. Охири натижага эришасиз. Ўзингизни ўққа уринг, чўққа уринг, нимадир соҳани эгаси бўлинг. "Эй, тур нонга чиқиб кел" дейиладиган лапашанглардан бўлманг. "Сизга теккунча, Мардон сваршикка текканимда, боламни кашасига зориқиб ўтирмасдим" деган гапларни эшитишни хоҳламасангиз, "Ганбатте қилинг" (Жон-жаҳд билан ҳаракат қилмоқ).
Келинг, постимиз айрим депутатларга ўхшаб фойдасиз бўлиб қолмасин. Шу "Ганбаримасу"ни ўргатиб кетай. Японларда боғчадан бошлаб, бола ниманидир эплай олмаса, "Ганбатте" (Ҳаракат қил) деб ўргатишади. Бола уриниб-уриниб эплаб кетади. Кейинги гал ниманидир сўрасангиз "Ганбаримасу" (Ҳаракат қиламан) дейди. Бу "Ганбаримасу" деган сўзни Япон жамиятининг ҳар бир бўғинида эшитасиз. Боғча, мактаб, иш ва ҳаттоки 80 дан ўтиб 100 га яқинлашганда ҳам "Ганбаримасу" деб юришади. Балки бизга шу "Ганбаримасу" етишмаётгандир.
Хурмат билан, "Мотиваторларга қарши курашиш агентлиги раиси" Баҳодир Ниппоний😀
📱 @Olmaliqhayoti
Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Келинглар, шу ватан учун, жамият учун, ўзимиз учун ҳаммамиз "Ганбатте" қилайлик. Ахир биз катта-катта мақсадларни қилиб, эплай олган умматмиз. Яна эплаймиз!
Хурмат билан, "Мотиваторларга қарши курашиш агентлиги раиси" Баҳодир Ниппоний😀
📱 @Olmaliqhayoti
Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE
Online mustang taxi 📲 1052