Ўзбекистонда 2025–2026-йилларда аҳолини рўйхатга олиш учун 800 млрд (тахминан 2025-йилга 60 млн доллар)
сўралибди. Бу камми ёки кўп? Охирги марта 1989 йилда аҳоли тўлиқ рўйхатдан ўтказилган экан. Солиштириш учун Америка, Буюк Британия, Ҳиндистон ҳар 10 йилда аҳолини тўлиқ рўйхатдан ўтказади. Канадада бу жараён ҳар 5 йилда.
АҚШ 2020 йили бу учун 15,5 миллиард доллар ажратган. Британия ва Ҳиндистон 2021 йилда мос равишда 1,1 млрд доллар ва 1,2 млрд доллар сарфлаган. Канадада тахминан 530 млн доллар, лекин улар ҳар 5 йилда бу пулни сарфлашади.
Харажатлар асосан технологиялар, дата йиғиш, маълумотларни қайта ишлаш, маркетинг харажатлари ва узоқ ҳудудларга етиб бориш учун логистика, ойлик ва бошқалар учун сарфланган.
Ўзи бу нимага керак? Одатда, бу давлат ресурсларни тўғри тақсимлаш учун жуда зарур. Қаерга қандай инфратузилма қуриш, ёки қайси ҳудудга кўпроқ шифохона керак, қаерга мактаб керак ва ҳ.к. Ундан ташқари, бу аҳолини ижтимоий келиб чиқишини билиш учун ҳам жуда керак ҳисобланади.
Лазиз Ҳамидов.